Марказий Осиё: Сув борасида келишувга эришишнинг имконияти бор

Марказий Осиё: Сув борасида келишувга эришишнинг имконияти бор

Tuesday, 21 October, 2008
, расмий Тошкентни қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли асосда сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалаларда муросага боришга мажбур қиладиганга ўхшамоқда, дея тахмин қиладилар NBCA шарҳловчилари.



Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг (ЕвроОсИҲ) 10 октябь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган саммитида Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари келгуси йилнинг биринчи чорагида Қирғизистонга қўшимча равишда Ўзбекистон табиий газини ва Қозоғистон кўмирини етказиб бериш борасида келишиб олдилар.



“Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ушбу қарори [сув ресурсларининг асосий етказиб берувчиси бўлган] Қирғизистоннинг сув омборларида сув сатҳини сақлаб қолишга қаратилган бўлиб, суғориш мавсумида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган”, ­ дейилади Қирғизстон томонидан матбуот учун ёйинланган хабарномасида.



Марказий Осиё сув ресурсларининг 80 фоизига яқин миқдори Қирғизистон ва Тожикистон республикаларининг баланд тоғли ҳудудларида шаклланади. Бу икки давлат дарёлардаги сув оқимини тартибга солиш ва сув омборларини таъмир қилиш бўйича харажатларни кўтариб келмоқда.



Шунингдек, дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳам сув ресурсларининг истеъмолчиларидан саналади.



Сентябрь ойининг ўртасида Ўзбекистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари сувдан ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш ҳақида оғзаки равишда келишиб олдилар ва сув оқимини тартибга солиш бўйича харажатларнинг ўзаро тақсимланиши заруратига рози бўлдилар. Аммо расмий Тошкентнинг амбицияга миниб олган позицияси важидан келишув шартномаси қабул қилинмай қолди. Ўзбекистон томони кўп йиллардан бери сув ресурсларининг транс­чегаравий характерга эга эканлигига ишора қилиб келиб, ушбу кўп томонлама ҳужжатга имзо чекишдан бош тортиб келмоқда.



NBCA томонидан сўровдан ўтказилган шарҳловчиларнинг айтишларича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бишкекдаги учрашувидан сўнг Ўзбекистон позициясининг юмшашига умид пайдо бўлган.



Муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевга кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг етакчилари Ислом Каримовни сув бўйича келишувни имзолашга ва унга риоя қилишга мажбур қиладилар. Акс ҳолда, келгуси йилнинг куз мавсумига келиб Ўзбекистон инқирозли вазиятга тушиб қолиши мумкин.



“Агар у [Ислом Каримов] шартномани имзолашга рози бўлмаса, Қирғизистон ва Тожикистон ёз бўйи сув омборларида сув тўплаб уни Ўзбекистон далаларини суғориш учун қўйиб юбормайди ва бутун етиштирилган ҳосил нобуд бўлади”, ­ дея башорат қилади у.



NBCA экспертлари қурғоқчилик ва камсувлик ортидан келиб чиқадиган суғориш сувининг тақчиллиги қишлоқ хўжалигига шубҳасиз зарар етказади ва шу туфайли Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги эслатишмоқда.



Мисол учун, 2007 йилда сув етишмаслиги оқибатида мамлакатдаги ўн учта вилоятдан саккизтасида деҳқонларга кўп сув талаб қиладиган шоли экишга рухсат берилмаган эди.



Пировардида, етиштирилган ҳосилнинг чўғи кам бўлди, 2008 йилда эса овоза қилинмаган ҳолда гуруч экспортини тақиқлаб қўйдилар ва буғдойнинг тегилмас давлат захирасини яратиш бўйича чора­тадбирлар кўрилди.



Сув тақчиллиги айниқса жаҳон бозорларига етказиб берилувчи асосий экспорт маҳсулоти бўлган пахтага жиддий таъсир кўрсатади.



NBCA нинг Тошкентдаги иқтисодий таҳлилчиси келгуси яқин йилларда аҳволнинг ёмонлашувини прогноз қилмоқда. Негаки, иқлим омиллари ва Ўзбекистон аҳолисининг ўсиши сабабли қўшимча сув ресурсларига эҳтиёж кўтарилиб бормоқда.



NBCA томонидан сўровдан ўтказилган бошқа шарҳловчилар ҳам унинг фикрига қўшилмоқдалар.



Улар юзага келаётган вазият расмий Тошкентни кўпроқ ён босишга ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатларнинг дарё сувларидан фойдаланишдаги харажатларни тенгма­тенг кўтариш ҳақидаги таклифларига рози бўлишга мажбур қилади дея тахмин қилмоқдалар.



“Албатта Ўзбекистон қўшниларига нисбатан ўз ҳиссиётларини ва амбицияларини намоён этишга уринади. Аммо дарё сувлари унинг ҳудудидан фақат оқиб ўтаётгани ҳамда бу дарё сувларининг асосий манбалари бу давлат чегарасидан ташқарида жойлашгани билан расмий Тошкентнинг ҳисоблашишига тўғри келади”, ­ дея қайд этади Олма­Отада нашр этиладиган “Евроосиё дунёси” (“Мир Евроазии”) журналининг бош муҳаррири.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists