Россия ширкатларининг ўзбек энергетика соҳасига қизиқиши янада ортмоқда

Россия ширкатларининг ўзбек энергетика соҳасига қизиқиши янада ортмоқда

Tuesday, 7 August, 2007
, бироқ, маҳаллий кузатувчиларга кўра, улар сармоялари дуч келиши мумкин бўлган сиёсий таҳликаларни етарлича баҳоламаяптилар.



Россиянинг “Союзнефтегаз” нефт ва газ ширкати Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига 36 йил давомида 2 миллиард АҚШ долларидан зиёд сармоя киритмоқчи. Бу ҳақида Россиянинг биринчи бош вазир ўринбосари Сергей Ивановнинг Тошкентга июл ойининг бошида қилган сафари чоғида хабар берилди.



“Союзнефтегаз” ҳозирда Ўзбекистоннинг Гиссор ва Устюрт атрофларидаги заҳираларида [ўзбек ҳукумати билан тузилган] маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги келишим асосида иш олиб бормоқда. Бу ташкилотдан ташқари охирги йиллар давомида Россиянинг “Газпром” ва “Лукойл” ташкилотлари ўз фаолиятини кучайтирганлар; “Роснефть” ва “Стройтрансгаз”лар ҳам жорий йилнинг бошида Ўзбекистонда иг олиб боришш ҳақида музокаралар олиб бормоқдалар.



Ташқи манбаларга кўра, Ўзбекистоннинг нефт заҳиралари таҳминан 80 миллион тоннани ва газ заҳиралари 1,8 триллион кубметрни ташкил қилади. Расмий манбалар эса бу рақамларни бир неча бор кўп дейди.



Маҳаллий кузатувчиларга кўра, рус нефтчилари ва газчиларининг Ўзбекистонда фаоллашишлари фақатгина қазиб чиқариш ҳажмини оширибгина қолмай, балки ўзбек бозорида мустаҳкам ўрнашишга ҳаракат билан ҳам боғлиқ.



Рус ширкатларининг асосий мақсади асосий рақиблари – хитой, малайзия ва корейс ширкатлари – ўзбек нефт ва газ бозорини “эгаллаб олишини” олдини олишдир, дейди таҳлилчи Қудрат Шукуров.



Ўзини ғарб ўлкаларидан четланган Ўзбекистон шароитида давлатнинг сиёсий йўналиши ҳамкорларни танлашга таъсир кўрсатади. Ҳатто Ўзбекистон билан алоқалари яхши бўлган чоғда ҳам Ғарб давлатлари эътиборга олган таҳликаларни Россия энергетика манбаини қазиб чиқаришни кенгайтиришда “эътиборга олмаяпти”, дейди таҳлилчи.



Икки йил олдин “Ўзбекнефтегаз” давлат компанияси “Союзнефтегаз” ширкатлар гуруҳига тегишли инглиз UzPEC Ltd ширкати билан маҳсулотни тақсимот қилиш тўғрисидаги келишимни (МТК) бузмоқчи эди. “Ўзбекнефтегаз”нинг вакиллари UzPEC МТК бўйича сармоя ётқизиш мажбуриятларини қониқарли бажармаётганинин айтган эдилар. Бу йил эса “Ўзбекнефтегаз” “Газпром”га сармоялар бўйича ўз норозилигини билдирган.



NBCAнинг Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитасидаги манбасининг сўзларига қараганда, ҳозирда ўзбек иқтисодиётининг энергетика соҳасига хорижий сармояларнинг ярмидан зиёдини ётқизаётган Россия ширкатлари учун ўйин қоидалари ўзгармаслиги “мутлақ кафолатланмаган”.



“Бу мамлакатнинг сиёсий йўналиши ўзгарган ҳолда рўй беради. Ҳеч ким Тошкент Россия ширкатларини бозордан сиқиб чиқармаслигига ёки уларни банкрот бўлишга мажбур қилмаслигига кафолат бера олмайди. Ахир Британиянинг Oxus Gold Mining ва АҚШнинг Newmont Mining ширкатларини эсга олинг”, - дейди NBCAнинг суҳбатдоши.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists