ШҲТ ҳозирги босқичда янги аъзоларни қабул қилишдан тийилади

ШҲТ ҳозирги босқичда янги аъзоларни қабул қилишдан тийилади

Friday, 24 August, 2007
, дейдилар NBCA таҳлилчилари.



16 август куни ШҲТнинг Бишкек саммити чоғида кузатувчи давлатлар билан “амалий лойиҳалар” доирасида тиғиз ҳамкорликни фаоллаштирган ҳолда, ташкилотга янги аъзолар кириши юзасидан [жорий қилинган] мораторийни бир неча йилга чўзиш бўйича қарор қабул қилинди.



Дастлаб ШҲТга аъзо бўлишга мораторий 2006 йилда Қозоғистон ташаббусига кўра киритилганди.



ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизстон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби мамлакатлар аъзо бўлиб ҳисобланадилар.



ШҲТга доимий аъзо бўлиб киришни истаган Эрон, Мўғулистон, Ҳиндистон ва Покистон кузатувчи мақомига эгалар. Яқинда Афғонистон ҳам ташкилотга қўшилиш истаги борлигини билдирди.



ШҲТнинг Бишкек саммити арафасида кўпчилик экспертлар ташкилотнинг кенгайиш эҳтимоли катталиги билдиргандилар. Медиа ва таҳлилий ҳамжамиятнинг энг кўп эътиборини Эрон номзоди тортганди, Теҳроннинг ўз ядро дастурини тўхтатишни истамаганига жавобан АҚШ бу мамлакатга қарши иқтисодий санкциялар жорий этганди.



Бироқ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кенгайтирилган тақдирда ташкилот ишида сиёсий қийинчиликлар хавфи туғилиши боисидан ШҲТнинг кенгайтирилиш эҳтимоли ҳақида гапириш эрталигига NBCA таҳлилчиларининг ишончлари комил.



Қозоғистонлик сиёсатшунос Олег Сидоров мораторийнинг бекор қилиниши [ташкилотга] аъзо мамлакатлар учун салбий оқибатлар келтириши мумкинлигини, чунки ШҲТга қўшилишга интилаётган давлатлар “дунёда ҳавас қилиб бўлмайдиган сиёсий мавқе”га эга эканликларини айтади.



У “АҚШдан ҳимояланиш учун ШҲТга кириши ўта зарур бўлган” Эронни бунга мисол ўлароқ келтиради.



“ШҲТга киришни истаётган мамлакатлар учун ташкилотга кириш асосий мақсад бўлиб ҳисобланманди. Бу нарса уларга Америка ҳамда Вашингтон билан бир лагерда бўлган бошқа мамлакатлар таъсиридан ўзларини ҳимоялаш учун керак”, - дея таъкидлайди Сидоров.



Шарҳловчилар мораторийни узайтириш ҳақидаги қарор Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тартибга солинмаган ҳудудий муаммолар билан ҳам қисман боғлиқлигини, бу муаммолар бутун ташкилот муаммосига айланиши ва аъзо мамлакатларни манфаатлар бўйича гуруҳларга ажратиб ташлаши мумкинлигини айтадилар.



Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти сиёсатшуноси Санат Қушқумбаев “кўп томонлама ҳамжиҳатликнинг самарали тизими”ни яратиш ёки ташкилотнинг истиқболда кенгайиши олдидан аъзо мамлакатларнинг бир-биридан фарқли бўлган иқтисодий ва сиёсий манфаатларини мослаштириш мақсадида бироз танаффус қилиш учун зарур, деган фикрга мойил.



“[ШҲТ] фаолият кўрсатаётганига атиги 6 йил бўлди ҳамда ҳали катта ва самарали лойиҳаларни намойиш этолмади. Буларнинг ҳаммаси ҳали истиқболда бўлади”, - дейди Қушқумбаев.



Бишкекдаги “Перспектива” таҳлил маркази эксперти Сергей Слепченко ҳам унинг фикрига қўшилади. У ШҲТ аъзолари ичида, барча аъзо мамлакатларнинг геосиёсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, айрим минтақавий, сувга оид ва иқтисодий муаммолар юзасидан аниқ келишувлар йўқлигини таъкидлайди.



“Ҳамкорликнинг янги ва янада мувофиқроқ шакллари [қидирилаяпти]. Улар эндигина ишлаб чиқилаётган бир пайтда янги аъзоларни қабул қилиш муаммоли масаладир”, - дейди Слепченко.



Бироқ мораторийнинг бўлиши Шанхай ҳамкорлик ташкилотига нисбатан қизиқишни сусайтириши ҳамда унинг обрўсига салбий таъсир қилиши мумкинлигидан хавфсираш ҳам бор.



“Бир томондан, мораторий ШҲТга қизиқишни сусайтириши мумкин, деган хавфсираш бор, - дея қўшимча қилади Сидоров. – Аммо бошқа томондан, мораторий ташкилот томонидан илгари сурилаётган талабларнинг юқори эканини кўрсатади”.



Туркманистон ШҲТ аъзолари сафида кўрилиши исталган ягона мамлакат бўлиб ҳисобланади, агар расмий Ашхобод ташкилотга қўшилиш истагини билдирса, бу нарса мораторийнинг вақтинча тўхтатилишини англатиши мумкин, дея қайд этади Бокудаги Гафгаз университети Халқаро алоқалар кафедрасининг мудири Ровшан Ибрагимов.



(NBCA бутун минтақадан шарҳловчиларнинг кенг доирадаги фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этади)

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists