Тошкент ва Европа иттифоқини энергетика бир-бирига яқинлаштиради

Тошкент ва Европа иттифоқини энергетика бир-бирига яқинлаштиради

Friday, 20 November, 2009
, дейдилар шарҳловчилар.



“Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси билан Европа иттифоқи ташқи иқтисодий алоқалар бўйича делегациси ўртасида яқинда бўлиб ўтган музокаралар томонларнинг диалог сари фаол интилаётганини кўрсатди. Ушбу музокараларда энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган эди.



“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясининг ноябрь ойи бошида ёйинланган матбуот-варақчасида ҳамкорлик “газ транспорти тармоқлари модернизацияси, энергия ресурсларини етказиб беришда транспортировка ва хавфсизликни таъминлаш, мавжуд энергетик инфратузилмаларнинг янгиланиши ва ривожланиши” соҳасида ривожлантирилиши қайд этилган.



Ўн беш минг километрга чўзилган Ўзбекистон газ қувурлари тизими ўтган асрнинг 60-чи йиллари барпо этилган эди. Ўшанда республика Совет Иттифоқи таркибига кирган бўлган. Маҳаллий экспертларнинг баҳолашича, газ узатишга мослашган барча жиҳозлар анча эскирган ва уларнинг фойдали иш коэффициенти жуда паст.



“Агар газ транспорт тизими модернизация қилинадиган бўлса, истеъмолчилар томонидан газни тежалиши ҳамда унинг фойдаланишида хавфсизлик кўпроқ таъминлангани эвазига икки-беш йил ўтмай туриб барча харажатлар ўзини қоплайди, - дейди муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев. – Европа бу соҳада ёрдам бермоқчи ва шу мақсадда кредит ажратади”.



Йўлдошевнинг фикрича, Европа иттифоқи ва Ўзбекистоннинг энергетика соҳасида яқинлашуви минтақавий муаммоларнинг ҳал қилишга, мисол учун, Афғонистонга ҳарбий ва ноҳарбий юкларнинг транзити учун олдингидан ҳам қулайроқ шароитлар яратишга ёрдам бериши мумкин.



Бошқа шарҳловчилар Тошкент ва Европа иттифоқи ўртасидаги мулоқот сўнгги вақт ичида илк бор бўлиб ўтганига ҳамда 2009 йил октябрь ойида Ўзбекистонга нисбатан санкцияларнинг бекор қилинишидан сўнг ўзаро муносабатларнинг янги саҳифасини очганига эътибор қаратмоқдалар.



Тўрт йил давом этган санкциялар 2005 йилда ҳукумат қўшинлари мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Андижон шаҳрида тинч намойишни ўққа тутиб, юзлаб одамларни ўлдирган ва яралаганларидан сўнг, расмийлар қонли қирғин-баротнинг сабабларини аниқлаш борасида мустақил халқаро текширув ўтказишга ижозат бермагани учун киритилган эди.



Халқаро изоляция Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан барча иқтисодий алоқаларини сезиларли даражада заифлаштириб қўйди. Бироқ 2007 йилда Европа иттифоқининг янги стратегияси қабул қилиниши билан узилган алоаларнинг тикланишига янги умидлар пайдо бўлди. Ушбу стратегия Марказий Осиё минтақасининг барча мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорик қилишбилан бирга мунтазам равишда энергетик диалог ўтказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.



Болгария президенти Георгий Првановнинг 2008 йил ноябрь ойида Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистонга Жанубий ва Марказий Европага Россияни айланиб ўтувчи ва Туркия орқали ўтадиган “Набукко” газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этиш таклиф этилган эди. “Набукко” қувурини келгусида (Каспий денгизининг Туркманистон соҳилидан денгиз туби орқали Озарбайжонга қараб кетган) Транскаспий газ қувури билан боғлаш режаланмоқда.



Ўзбекистон газ қазиб чиқариш бўйича дунёда саккизинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Мамлакатда ҳар йили 60 миллиард куб метрдан зиёд табиий газ, саккиз миллион тонна нефть қазиб чиқарилади.



Экспортга чиқариладиган энергия воситалари монополист ҳаридор “Газпром” очиқ акционерлик жамиятига ягона газ қувури “Ўрта Осиё-Марказ” орқали етказиб берилади.



“Газ қувурларини модернизация қилишга қодир бўлган Европа иттифоқининг шерик сифатида пайдо бўлиши расмий Тошкент учун Москвага яна бир бор бу ишларни ундан бошқалар ҳам қилиши мумкинлигини кўрсатишга бир баҳона бўлди”, - дейди тошкентлик мустақил иқтисодчи Дилмурод Холматов.



Холматовга кўра, Ўзбекистон табиий газини воситачилардан ҳоли бўлган ҳолда Европага етказиб беришдан икки томон ҳам манфаатдор бўлар эди. Аммо янги газ инфратузилмалар барпо этилмагани учун бу ғояни рўёбга чиқариш яқин беш йил ичида қийин бўлар эди.



Бошқа иқтисодчи Виктор Ивонин эса европаликларни нафақат газ-транспорт тизимини модернизациясига, балки нефть ва газ захираларини ўзлаштиришга ҳам фаол равишда жалб этишни таклиф этаяпти.



“Газ ва нефть қазиб чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай лойиҳаларнинг ҳажми жуда катта, - дея қайд этади Ивонин. – Уларни амалга ошириш учун жуда катта сарф-харажатлар кетади. Шунинг учун ҳам европаликлар ўз сармояларини истиқболли зоналар, мисол учун, Устюрт платосига, у ерда деярли ҳеч қандай тадқиқотлар олиб борилмаган ёки қуриб ётган Орол денгизи тубига ётқизишларидан Ўзбекистон манфаатдор”.



NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)









Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists