Туркманистон президенти энергия етказиб бериш хавфсизлиги кафолатининг таъминланишини истамоқда

Туркманистон президенти энергия етказиб бериш хавфсизлиги кафолатининг таъминланишини истамоқда

Friday, 17 October, 2008
, дея ҳисобламоқдалар NBCA шарҳловчилари.



БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрь ойи охирида Нью-Йорк шаҳрида ўтган 63-чи сессиясида Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов президент Қурбонқули Бердимухаммедовнинг халқаро трубопроводларнинг хавфсизлигини кафолат қилувчи махсус ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини баён этди.



“Энергетик инфратузилмаларнинг ишонарли муҳофазаси остида уларнинг табиий ва техноген фалокатлар таъсиридан, ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ, халқаро терроризм томонидан таҳдидлар, шунингдек, транспорт қилинаётган энергия ресурсларини ўзбошимчалик билан олиб қўйишлардан ҳимояланиши тушунилади”, - деди Туркманистон ташқи ишлар вазири.



Углеводородлар экспорти бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётган Туркманистон ҳар йили бошқа мамлакатларга 60 миллиард куб метр атрофида табиий газ сотиб келиб экспортни муттасил равишда кўпайтириш ниятига эга.



Сўнгги халқаро тадқиқотларга кўра, мамлакатда табиий газнинг умумий тасдиқланган захиралари 2,86 триллион куб метрга тенг бўлиб қолмоқда.



Бердимухаммедов 2007 йилда энергетикада кўп векторли сиёсат олиб борилиши ҳақида билдирган эди. Бу сиёсатга кўра, энергия маҳсулотларини исталган мамлакатларга ўзаро манфаатли шартларга асосан экспорт қилиш кўзда тутилган.



Шундан кейин Туркманистон нефть ва газнинг потенциал ҳаридорлари билан фаол равишда музокаралар ўтказиб келиб, углеводородларга “жаҳон тенденцияларига мувофиқ” нарх-наво белгилай бошлади.



Аммо Туркманистонда ишлаб чиқарилаётган углеводородлар экспорти шўролар давридан қолган Газпром қувурлари билан чекланиб қолган. Бу қувурлар орқали табиий газ Россияга Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудуди орқали транспорт қилинмоқда.



Москва қандай бўлмасин Ашхободга ўз таъсирини сақлаб қолишга интилмоқда ва Туркманистоннинг турли муқобил лойиҳларда иштирок этишига тўсқинлик қилмоқда. АҚШ ва Европа иттифоқи томонидан фаол равишда илгари сурилаётган Транскаспий газ қувурининг лойиҳаси Кремлнинг ғашини келтираётгани сир эмас. Бу газ қувури орқали йилига 30 миллиард Туркманистон табиий газини етказиб бериш кўзда тутилган.



Экспорт режаларининг амалга ошишига тўсқинлик қилаётган бошқа омил – Афғонистондаги нобарқарор вазият бўлиб, Транс-Афғон газ қвурининг ишга туширилишини орқага сураяпти.



NBCA экспертларига кўра, ягона энергетик хавфсизлик тизимини яратишга зарурат бор, негаки, газ қувурларига турли хавф ва хатарлар таҳдид солиши мумкин. Бу таҳдидларнинг қаторига террорчилик ҳужумлари ва газ қувурлари ўтган ҳудудларда ҳарбий ҳаракатларнинг амалга оширилиши ҳамда углеводород ресурсларини транзит қилувчи мамлакатлар орасидаги ўзаро сиёсий ва иқтисодий кафолатларнинг йўқлиги киради.



Аммо, энергия хавфсизлиги ғоясини амалга оширишда бир қатор муаммолар мавжуд, дейдилар улар. Негаки, сотувчи ва ҳаридор давлатлар ўртасида мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг амалга оширилиши талаб этилади. Бу эса ҳозирги геосиёсий вазиятда амалга оширилиши қийин бўлган масала.



Мамлакат шимолида жойлашган Тошҳоуз вилоятида истиқомат қилувчи шарҳловчига кўра, халқаро трубопроводлар тармоғига кирувчи мамлакатларнинг бирида сиёсий вазиятнинг ўзгариши энергия етказиб бериш жараёнига бевосита таъсир этмай қолмайди.



У 2002 йилдаги Туркманистон-Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларида юзага келган кескинлик натижасида расмий Тошкент Туркманистон газининг ўз ҳудуди орқали транспорт қилинишига ҳар қандайига тўсқинлик қилишга уринганини эслатади.



Жануби Осетияда яқинда бўлиб ўтган уруш Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури орқали углеводородларнинг транспорт қилинишига таъсир этди, Украина билан сиёсий қарама- қаршиликларни бартараф этиш учун эса Россия энергетик ричагдан тез-тез фойдаланиб туради.



Экспертга кўра, Туркманистон жанубий (Эрон) йўналишида, Афғонистон орқали Хитойга газ қувури қурилишида ҳам ҳудди шунга ўхшаш муаммоларга дуч келиши мумкин.



“Қудратли давлатлар ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд экан ва боз устига, улар бир турдаги лойиҳаларни фаол тарзда илгари суриб бошқаларига тўсқинлик қилсалар, ягона хавфсизлик тизимини яратиш тўғрисида гап юритиб бўлмайди”, - дея қайд этади шарҳловчи.



Боку шаҳридаги Гафгаз халқаро муносабатлар университетининг кафедра мудири Ровшан Ибраҳимовнинг айтишича, энергия хавфсизлигининг ягона тизими сотувчи ва ҳаридор мамлакатлардан маълум даражадаги ён босишларни талаб қилади. Бунинг учун бу мамлакатлар бундай масалаларини мувофиқлаштириб борадиган БМТ ёки бошқа қандайдир халқаро қўмитага ўхшаш “белгиланган тузилмалар”га хавфсизлик бўйича ўз ваколатларини юборишларига тўғри келади.



“Аммо баъзи мамлакатлар бу вазиятни [энергия хавфсилигининг ягона тизимини яратишни] ўз мустақиллигига тажовуз сифатида, бошқалари эса буни минтақавий етакчи давлатларга босим ўтказиш учун навбатдаги қўшимча ричаг сифатида қабул қилишлари мумкин”, - дея қайд этади Ибраҳимов.



Шунинг учун ҳам бундай тизимнинг яратилиши узоқ вақт давомида ният ёки халқаро форумларда таклиф сифатида қолаверади, дея қўшиб қўйди эксперт.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists