Туркманистон ва Ўзбекистон яна матбуот душманлари рўйхатида
Туркманистон ва Ўзбекистон яна матбуот душманлари рўйхатида
Журналистларнинг “Чегара билмас репортерлар” халқаро ташкилоти 20 октябрь куни 2009 йил натижаларига кўра Сўз эркинлиги индексини эълон қилди.
“Чегара билмас репортёрлар” фаразига кўра, матбуотга нисбатан энг репрессив мамлакатлар дея рейтингда 160-чи ўринни эгаллаган Ўзбекистон ҳамда ўтган йилги кўрсаткичларига нисбатан икки позицияга қуйига тушган ва 173-чи ўринни эгаллаган Туркманистоннинг номлари келтирилган.
Шундай қилиб ички сиёсатиида жиддий ўзгаришлар амалга ошмаган бу икки давлатда матбуотга нисбатан қатъий цензура сақланиб қолмоқда, журналистлар эса таъқиб этилиб ҳибсга олинмоқда.
“Ўзбекистон ва Туркманистондаги вазият бир йил ичида жиддий ўзгаришларни бошини кечиргани йўқ, - деди Францияда жойлашган “Чегара билмас репортерлар” ташкилотининг Европа ва собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари бюросининг мудири Эльза Видал. – Шунинг учун ҳам биз бундай аҳволдан қаттиқ ташвишга тушганмиз”.
Мазкур мамлакатларда истиқомат қилувчи шарҳловчилар ҳам рейтинг хулосаларини тўғри дея ҳисобламоқдалар. Уларнинг қайд этишича, Ўзбекистонда ҳам Туркманистонда ҳам расмийлар сўз эркинлигини назар-писанд қилмаяптилар, махсус хизмат ходимлари таҳририятларга мунтазам равишда келиб турадилар, журналистларнинг ёзишмаларини ҳамда уларнинг ҳаракатларини қатъий назорат остига олганлар. Улар журналистлар орасида чоп этиш ҳамда кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш учун мумкин бўлган мавзулар рўйхатини ёйинлаяптилар.
“Биз истаган нарсамиз ҳақида қандай қилиб ёзиш мумкинлигини тасаввур ҳам эта олмаяпмиз”, - дея ўйланиб савол беради Ашхободдаги ҳукуматга қарашли газетада ишлайдиган ҳамда бош муҳаррир топшириғига биноан ўша-ўша, битта мавзуга бағишланган мақолалар тайёрлайдиган журналист.
Республикада ягона Туркманистон Давлат Хабарлари (ТДХ) давлат агентлиги ҳамда 60 минг нусхада чиқадиган ҳукуматга қарашли “Бетараф Туркманистон” газетаси чоп этаётган материалларнинг асосий мавзуси мамлакат раҳбариятини ва президентнинг “Янги уйғониш даврида” эришган ютуқларини мақташдан иборат бўлиб қолмоқда.
Мавжуд тўртта теле- ва радиоканалларнинг мазмун-моҳияти жиҳатидан ҳукуматга қарашли газеталардан айтарли даражада фарқи йўқ ҳисобида.
Оз сонли туркман журналистлари гуруҳи ўзининг касб маҳоратини ошириш имкониятига эга эмас, таъқиб этилиш борасидаги қўрқув важидан минтақавий ёки ғарб нашрлари билан ҳамкорлик қилишга ботина оладиган одамларнинг сони йўқ ҳисобида.
RFE/RL “Озодлик Радиоси” туркман тили хизматининг штатдан ташқари мухбири Сазақ Дурдимурадов 2008 йил июнь ойида ҳибсга олинганидан ҳамда қамоқхона типидаги руҳий касалликлар шифохонасида икки ҳафта ўтказиб у ерда қийноқларга солинганидан кейин, маҳаллий репортерлар олдингига қараганда анча эҳтиёткор бўлиб қолдилар.
Медиакузатувчиларнинг ишора қилишларича, мухбирларга босим ўтказиш қўшни Ўзбекистонда одатий ҳолга айланган. Бу мамлакатда профессионал журналистлар кўпроқ, шунинг учун ҳам уларга нисбатан шавқатсиз чоралар ҳам кўпроқ қўлланиб турилади.
Репортерлар фаолияти эркинлигини чеклаш борасида яқинда бўлиб ўтган воқеа мисол бўла олади. Жорий йилнинг 10 октябрь куни тошкентлик мустақил журналистлар Саид Абдураҳманов ва Василий Марков Андижон вилоятида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Қорасув” чегара постидан унча узоқ бўлмаган жой тасвирини фотосуратга олишга уринганликлари учун қўлга олинган эдилар.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари журналистларнинг маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилардан бирининг 2009 йил май ойида Хонобод шаҳрида [Андижон вилоятидаги шаҳар] содир бўлган воқеалар ҳақида (ўшанда милиция блокпостига қуролли ҳужум содир этилган эди) сўзлаб берган интервьюси ёзиб олинган диктофонни мусодара қилдилар.
Ўзбекистонлик шарҳловчилар сўз эркинлиги поймол этилишининг бошқа ёрқин мисоли сифатида шу йилнинг июль ойида мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Дилмурод Саййиднинг ўн икки ярим йилга озодликдан маҳрум этилишини келтирмоқдалар. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, унга нисбатан айбловлар бошдан-оёқ сохталаштирилган.
Медиа-таҳлилчиларнинг тахмин қилишича, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳозирча матбуот эркинилигига эришилади дея умид қилиш бефойда.
Тошкентдаги россиялик мухбирлардан бири расмийларнинг оммавий ахборот воситаларига ва журналистларга муносабати борасидаги кузатувлари хулосаси билан ўртоқлашди.
“Мен Ўзбекистонда анчадан бери ишлаб келаман ва ҳатто президент Ислом Каримов билан ҳам учрашганман, - дейди журналист. – Ўша учрашувдан чиқарган асосий хулосам шу бўлдики, бу мамлакатда давлат раҳбарларининг матбуотга нафрати ҳам жуда кучли”.
NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).