Ўзбекистон: Алкоголь контрабандасига қарши кураш қисқа муддатли самара беради, холос

Ўзбекистон: Алкоголь контрабандасига қарши кураш қисқа муддатли самара беради, холос

Tuesday, 17 March, 2009
, балки, қисқа муддатли енгиллликлар олиб кириши мумкин, дея қайд этадилар NBCA экспертлари.



10 март куни давлатга қарашли Gazeta.uz Интернет нашри Ўзбекистонда 2009 йил 1 апрель кунидан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги акциз маркалари жорий қилинаётгани ҳақида хабар берганди.



Ҳукуматнинг бу ҳақдаги қарори мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.



Янги акциз маркалари мукаммаллашган дизайнга ҳамда ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлади.



Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари импортчиларига янги маркалар сотиб олишга олти ой муддат берилмоқда. Шундан кейин эса маркаланмаган маҳсулот мусодара қилина бошланади.



Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чоралар сўнгги пайтларда ҳажми сезиларли даражада кўтарилган қўшни мамлакатлардан олиб кирилаётган тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг контрабанда оқимини тўхтатиш истаги билан боғлиқ.



Жаҳон молиявий инқирози Ўзбекистоннинг анъанавий савдо ҳамкорлари бўлган Қозоғистон ва Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, мазкур мамлакатларнинг миллий валюталари қадрсизланди ва даромад кетидан қувган бизнесменлар алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига нолегал тарзда олиб киришни кучайтирдилар.



Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистонга олиб кирилаётган контрабандасининг ҳақиқий кўлами тўғрисидаги расмий маълумотлар чоп этилмаслигига қарамай, расмийларнинг хавотирланиши ҳамда улар томонидан кўрилаётган чоралар унинг ҳажми анча катталигига далолат бўлмоқда, дея тахмин қиладилар NBCA шарҳловчилари.



Расмийлар контрабанда миқдорини камайтиришга олдин ҳам уринганлар.



2007 йилда спиртли ичимликларни нолегал тарзда олиб кириш ва савдо қилишга қарши кураш оқибатида Ўзбекистон супермаркетларида ва бозорларида алкоголь ичимликлари билан савдо қилиш бутунлайига тақиқлаб қўйилди.



Уларни сотиш махсус дўконлар ва савдо базалари орқали амалга оширилмоқда. Мамлакатда спирт ишлаб чиқариш монополияси “Ўзмевасабзовотвиносаноат” давлат корхонасига тегишли.



Аммо сўнгги икки йил давомида алкоголь контрабандаси сезиларли даражада қисқаргани йўқ. Дўконларда илгаригидек нолегал маҳсулотни арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин, бу ҳолат эса ўз навбатида ҳаридорларни жалб этмоқда.



Ўзбекистондаги шаҳарлардан бирида алкоголь маҳсулоти сотиш бўйича ихтисослашган савдо дўконининг эгаси бўлган Муроднинг айтишича, айни пайтда унда ва бошқа савдогарларда “катта миқдорда” импорт спиртли ичимликлари тўпланиб қолган, уларнинг асосий қисми мамлакатга нолегал тарзда олиб кирилган.



Кўпчилик таҳлилчилар Ўзбекистон ҳукуматининг янги акциз маркаларини жорий қилиш тўғрисидаги қарорини ижобий баҳоламоқдалар.



Уларнинг тахмин қилишларича, бу чора ички бозорни сифатсиз маҳсулотдан муҳофаза қилади ва бир вақтнинг ўзида маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни қўллайди.



“Ўзбекистон ҳукуматининг ўйлаб босаётган қадами фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ва давлатнинг манфаатларини мувофиқлаштиришга қаратилган”, - дейди комил ишонч билан тошкентлик мустақил иқтисодчи Виктор Ивонин.



Сиёсат ва иқтисод соҳасидаги тошкентлик иқтисодчи Владимир Парамоновга кўра, янги акциз маркаларининг жорий қилинишидан сўнг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти ички бозорда устунликка эга бўлади, бу эса уларга кўпроқ даромад олишга имконият яратади.



“Мен бу чорани юртимиз ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган дея атаган бўлардим”, - дейди у.



Аммо бошқа шарҳловчилар амалда рақобатдошлик бўйича сунъий имтиёзлар яратилаётгани ҳақида огоҳлантирмоқдалар ва бу чоралар ёрдамида ички бозорни маҳаллий алкоголь ва тамаки маҳсулотлари билан тўлдириб бўлмаслигини, ҳаридорларда эса импорт товарларига талаб катталигини таъкидламоқдалар.



Шарҳловчиларга кўра, контрабанданинг тақиқланиши унинг айланмасини кучайишига олиб келади, холос.



Тошкентлик иқтисодчи Равшан Назаровнинг прогноз қилишича, янги акциз маркаларининг жорий этилиши қисқа муддатли самара беради, холос. Унга кўра, бундай чоралар билан мамлакат иқтисодиётини нолегал алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан қутқариб бўлмайди.



“Қора бозор”нинг ўз ишини қайта ташкиллаштириши учун бир-мунча вақт кетади. Контрабандачилар шу вақт мобайнида янги қалбаки марка тайёрлайдилар ва улардан фойдаланишни бошлайдилар. Шундан сўнг ҳаммаси яна эски ҳолига қайтади”, - дея хулоса қилади Назаров.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists