Ўзбекистон инвесторларни оғдириб олмоқчи

Ўзбекистон инвесторларни оғдириб олмоқчи

Friday, 11 September, 2009
. Унда кўплаб ишчи-ходимлар ишлайдилар ва расмийларга кўра, бу идора зиммасига чет эл молиявий ресурсларини жалб этишга ёрдам бериш вазифаси юклатилган.



Август ойининг охирида расмийлар Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маҳкамалараро кенгаш тузилгани ҳақида эълон қилган эдилар.



Икки ярим мингга яқин ходимлар ишлаши кўзда тутилган янги тузилма “кредит ва займларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш” билан машғул бўлади. Унинг ваколати доирасига йирик донорлар – Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом ривожланиш банки гуруҳлари иштирокида стратегик жиҳатдан муҳим инвестициявий лойиҳаларнинг мониторинг қилиш киради.



Баъзи шарҳловчиларнинг тахмин қилишича, янги идорани ташкил эта туриб, расмийлар шу йўл билан мураккаб бюрократик процедураларни тугатмоқчи бўлаябилар ҳамда инвестицияларни жалб этиш бўйича барча ваколатларни бир қўлга топширмоқчи бўляптилар. Шу чоққача бу функцияларнинг ҳаммаси билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ва Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш шуғулланиб келган эди. Мазкур икки идора кўпинча бири-бирининг вазифаларини бажариб келган эди.



Ўзбекистондаги инвестициявий компаниялардан бирида эксперт бўлиб ишлайдиган Фарҳод исмли йигитнинг қайд этишича, маҳаллий лойиҳаларга маблағ ётқизишни истайдиган инвесторлар “жуда ҳам аччиқланаяптилар”. Негаки, улар мутасаддилардан бизнес юритишга рухсатнома олиш учун кўп вақт йўқотмоқдалар.



“Инвесторлар [ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо] вазирлиги коридорлари бўйлаб изғиб юришдан чарчаб кетганлар, - дейди у. – Тасаввур қилинг, бу идорада ҳар қандай жўн масалани ҳал қилиш учун ходимлар юқоридаги раҳбарларига қўнғироқ қиладилар, мақуллатиб оладилар ва энг оддий сўровга ҳам ҳафталар давомида жавоб бера олмайдилар”.



Ҳудди шундай фикрни тошкентлик мустақил иқтисодчи Дилмурод Холматов ҳам тасдиқлаяпти. Унга кўра, кўпчилик инвесторлар “мавжуд аҳволдан жуда норози” бўлиб, ҳудди шунинг учун ҳам Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя ётқизишга шошмаётирлар.



Чет эллик инвесторларга нисбатан маблағ ва капиталларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатлатганига ҳамда ва уларнинг ҳуқуқлари қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилганига қарамай, Ўзбекистон расмийлари инвесторларга нисбатан истаган пайтда маъмурий чора кўришлари мумкин.



Ҳукумат олдин ҳам бир неча бор чет эл фирмаларининг банклардаги ҳисоб рақамларини музлатиб ёки валюта конвертацияни тўхтатиб келган.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists