Ўзбекистон Исломий илмий-маданий анжуман иштирокчиларини олқишлайди

Ўзбекистон Исломий илмий-маданий анжуман иштирокчиларини олқишлайди

Wednesday, 1 August, 2007
14-15-август кунлари Ислом маданиятининг пойтаҳти унвонини олган Тошкент шаҳрида ва Самарқандда таълим, илм ва маданият масалаларига бағишланган халқаро Исломий анжуман (ISESCO) ўтказилиши режалаштирилмоқда.



Анжуманда ўттиздан ортиқ давлатлардан юзга яқин Ислом уламолари, турли мазҳаб вакиллари, давлат, жамоат ва дин пешволарининг иштирок этиши кутилмоқда. Булар билан бир қаторда ISESCO, ЮНЕСКО, Араб давлатлари лигаси, Ислом тараққиёт банки каби халқаро ташкилот вакилларининг иштирок этишлари ҳам режалаштирилган.



Таълим, илм ва маданият Исломий анжуманининг (ISESCO) низомига кўра, ҳар йили Ислом маданияти пойтаҳти деб араб оламидан иккита ва Осиё ва Африка қитъаларидан битта шаҳар танланади. 2007-йилда Тошкент шундай пойтаҳтлардан бири ўлароқ танланган.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists