Ўзбекистон: қисқа муддатли ҳарбий шартнома ёшлар орасида оммабоп

Ўзбекистон: қисқа муддатли ҳарбий шартнома ёшлар орасида оммабоп

Ўзбекистонлик ёш йигитларнинг кўпчилиги келажакда куч ишлатар тузилмалари, солиқ назорати ёки божхона хизматида яхши маошли ишни қўлга киритиш учун армияга жадаллаштирилган усул бўйича хизмат қилишга борадилар. 

2013 йилнинг февралида фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш бошланади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳар бир ўспирин “мобилизацион чақирув резерви” жадвали бўйича шартномага кўра бир ой давом этадиган қисқа муддатли хизматнинг ўзига хос формаси асосида хизмат қилиши мумкин. Ҳарбий тайёргарликнинг бундай формасидан ғазнага 1 миллион 600 минг ўзбек сўмини (тақрибан 600 $) тўлашга қурби етадиган ёшлар фойдалана оладилар.

Сўнгра эса хизматни ўтаганлар йигирма етти ёшга тўлгунча йиллик ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин. Уруш ёки фавқулодда вазият юзага келган тақдирда, улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақиртириладилар.

По данным Экспертной рабочей группы, независимого аналитического центра в Ташкенте, около 60% призывников используют краткосрочный метод службы.

Тошкентдаги мустақил таҳлил маркази, Эксперт ишчи гуруҳининг маълумотларига кўра, ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг қарийб 60% хизмат ўташнинг қисқамуддатли услубидан фойдаланадилар.

Тошкентлик 22 ёшли Анвар университетни тамомлагач, Ички ишлар вазирлигига ишга киришни орзу қилган. “Бу обрўли касб, ҳурматингни жойига қўйишади”, - дея мулоҳаза билдиради Анвар.

Бундай тузилмада ишлаш ҳам моддий, ҳам ижтимоий жиҳатдан катта истиқбол ваъда этади. Полиция режими қўллаб-қувватланадиган ва катта қатағон аппарати мавжуд мамлакатда милиционер бўлиш манфаатли.

“Аммо армияда хизмат қилмаганим учун мени ишга олишмаётганди, - дейди Анвар. – Шунинг учун пул тўлаб, бир ой хизмат қилишимга тўғри келди”.

“Албатта, мен ҳеч нарсани ўрганолганим йўқ, - дейди Анвар кулимсираб. – Ҳатто автомат йиғишни ҳам билмайман, аммо энг асосийси, ҳарбий гувоҳномамнинг борлиги, мен ишга кирдим, эндиликда давлат хизмати поғоналари бўйлаб кўтарилишим мумкин”.

Ўтган йили ана шундай схема асосида хизмат ўтаган резервдаги бошқа бир хизматчи солиқ назоратига ишга кириб олган ва ҳозир, ўзининг айтишича, “муҳтожлик кўрмай” яшаяпти. Армияда ўтказган бир ойни у “аломат” ва жисмоний тарбия дарсларига ўхшаш, дея таърифлайди. “Қўлимизга қурол беришмади, чунки бизнинг ҳеч бир ишга ярамаслигимизни айтишди”, - дейди у.

Тошкентлик доимий хизматдаги зобитнинг бундай ёндошувдан зардаси қайнаган. Унинг кузатувлари бўйича, бир ой хизмат ўтаб, ҳарбий гувоҳномани қўлга киритиш ва ундан фақатгина мансаб поғоналари бўйлаб кўтарилиш мақсадида фойдаланаётганлар сони кўпайиб бормоқда. Бунда армия учун ҳеч қандай фойда йўқ, дейди офицер.

“Малакали кадрлар сони тез суръатлар билан қисқариб бораяпти, армиядан реал ҳарбий хавф-хатарга қарши тура олмайдиган, умуман тайёргарлик кўрмаган йигитлар етишиб чиқаяпти”, - дея нолийди.

Мудофаа вазирлигида ишловчи амалдор айни пайтда ҳукумат армиянинг жанговар ҳозирлигига эътибор қаратиши керак, деган фикрда.

У 2014 йили Афғонистондаги коалиция кучлари амалиёти тугаганидан ва қўшинлар бу мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин юзага келажак терроризм хавфи ва эҳтимолий ҳарбий можаролардан жиддий ташвишга тушган. “Бизнинг ҳарбийлар ва тайёргарлик кўрмаган резервчиларимиз хавф-хатарга қарши тура олармикинлар?” - дея савол ташлайди у.

Ҳарбий муассасада ишловчи ва исми ошкор этилишини истамаган бошқа бир суҳбатдош эса, қисқа муддатли хизматдан сўнг ҳарбий гувоҳномани қўлга киритган заҳирадагилардан ҳеч ким ҳеч нарса умид қилмаётганини айтади.

“Ўзбек армиясининг асосини ташкил қилувчи одамлар – кучли ва пухта билимли, - дейди ўзига ишонч билан у. – Бизни ҳеч қанақа хавф-хатар қўрқита олмайди”.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.

 

Frontline Updates
Support local journalists