Ўзбекистон Мустақиллик куни арафасида

Ўзбекистон Мустақиллик куни арафасида

Performers and soldiers rehearse for an Independence Day concert in Urgench in northwestern Uzbekistan. (Photo: IWPR)
Performers and soldiers rehearse for an Independence Day concert in Urgench in northwestern Uzbekistan. (Photo: IWPR)
Police check IDs at the concert venue in Urgench. (Photo: IWPR)
Police check IDs at the concert venue in Urgench. (Photo: IWPR)
Security patrols outside the Urgench concert venue. (Photo: IWPR)
Security patrols outside the Urgench concert venue. (Photo: IWPR)
Students sweep the ground at the new Bunyodkor Stadium in Tashkent. (Photo: IWPR)
Students sweep the ground at the new Bunyodkor Stadium in Tashkent. (Photo: IWPR)
A banner goes up on a Tashkent supermarket ahead of Independence Day. The message says, "You are my destiny, my happiness – a free and prosperous motherland.” (Photo: IWPR)
A banner goes up on a Tashkent supermarket ahead of Independence Day. The message says, "You are my destiny, my happiness – a free and prosperous motherland.” (Photo: IWPR)
The message on this billboard on a Tashkent street reads, “Independence has restored our ancient history, culture and national pride.” (Photo: IWPR)
The message on this billboard on a Tashkent street reads, “Independence has restored our ancient history, culture and national pride.” (Photo: IWPR)

1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақилликнинг 21 йиллигини нишонлайди. Мамлакат кўчаларида байрамга ҳозирликни бинолар, метро ҳамда тантанага тайёргарлик бораётган жойларда мисли кўрилмаган хавфсизлик чораларини таъминловчи милициянинг кучайтирилган нарядлари юрганидан ҳам сезиш мумкин.

Ит етаклаган ҳарбийлар артистлар байрам концертларини тайёрлаётган ҳудуд тўсиқлари бўйлаб навбатчилик қилмоқдалар. Кириш йўлагида турган хушёр тартиб посбонлари ҳатто рақс номерларида иштирок этаётган мактаб ўқувчиларининг ҳам ҳужжатларини текширмоқдалар.  

Билбордлар ва биноларга тортилган рекламалар ўрнини бахтли турмуш ҳақида ҳикматли гаплар ёзилмиш лавҳалар эгаллаган, клумбаларга мустақиллик рамзи ва санасини акс эттирган гуллар экилмоқда.  

Байрам кайфияти ҳамма нарсада сезилади. Пахта йиғим-терими кампанияси сентябрь ойи бошида бошланади, ҳозирча эса расмийлар талаба ва ўқитувчиларни одатдаги далага чиқиш ўрнига Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида якунланаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ҳисса қўшишга мажбур қилмоқда. Қиймати 250 миллион доллар бўлган ва 7 та футбол майдонини ўз ичига олган бу катта объектнинг фойдаланишга топширилиши Мустақиллик кунига белгиланган.

Талаба ва ўқитувчилар кўпроқ ёрдамчилар бажарадиган ишлар билан машғул: улар қурилиш ишларидан ортган ахлатни тозаламоқдалар, стадион атрофидаги ҳудудни супирмоқдалар ҳамда йўлак четидаги чорқирра тошлар асл қизил рангига қайтиши учун уларни ювмоқдалар.

“Ишга келмай қолганлар эртасига ҳокимиятга чақиртирилаяпти, - дея нолийди лицей ўқитувчиси, - биз бу ёрга келишимиз, ишлашимиз, қайддан ўтишимиз шарт”.

Ҳаммаси байрамга улгуриб қолиш учун қилинаяпти, дея қўшимча қилади қурувчилардан бири, иш кечаю кундуз тинаётгани йўқ.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists