Ўзбекистон: Нефтегаз соҳасида эришилган ютуқлар кўргазмада тақдим этилади

Ўзбекистон: Нефтегаз соҳасида эришилган ютуқлар кўргазмада тақдим этилади

Monday, 27 April, 2009
13-14 май кунлари “Ўзбекистон нефти ва гази - OGU 2009” дея аталувчи кўргазма ва конференция бўлиб ўтади.



Кўргазма ва конференциянинг асосий ташкилотчиси Ўзбекнефтегаз Миллий холдинг компаниясининг хабар беришича, тадбирда дунёнинг 20 мамлакатларидан 250 нафар компаниялар иштирок этадилар. Уларнинг орасида Россия, Буюк Британия, АҚШ ва Германия вакиллар бор.



Ўзбекистон нефть ва газ соҳасини ривожлантиришга иложи борича кўпроқ маблағ жалб қилмоқчи, негаки, Россия илгаригидек Ўзбекистоннинг бу соҳадаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда.



Ўзбекистон Россиянинг “Газпром” ширкатига қарашли қувурлари билан чекланиб қолган ҳамда Совет Иттифоқи давридан қолган “Ўрта Осиё-Марказ” газ қувури орқали углеводород ёқилғи хом ашъёсининг экспортини амалга ошириб келмоқда.



Ўзбекистон конларида ҳар йили 60 миллиард куб метрга яқин табиий газ ишлаб чиқарилади.



Лекин расмийлар 2010 йилга келиб табиий газ қазиб чиқаришни тахминан беш миллиард куб метрга кўпайтиришни режалаштирганлар. Бу эса NBCA экспертларига кўра, фақат уч миллиард АҚШ долларидан кам бўлмаган чет эл инвестицияларини жалб қилиш йўли билан амалга ошириш мумкин бўлади, холос.



Бундан ташқари, янги конларни ишга киритиш ҳисобига экспорт ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Устюрт паст текислигида мазкур конлар чет эл маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилмоқда.





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists