Ўзбекистон-Туркманистон: Коррупцияга қарши кураш борасида прогрессни кутишга ҳожат қолмади

Ўзбекистон-Туркманистон: Коррупцияга қарши кураш борасида прогрессни кутишга ҳожат қолмади

Thursday, 16 October, 2008
NBCA шарҳловчилари ҳам қўшилмоқдалар. Бу давлатлар шу йилги рўйхатнинг сўнгги йигирмата ўринларидан жой олдилар.



Коррупцияга қаршилик кўрсатиш бўйича жаҳондаги етакчи ҳаракати саналган Трансперенси Интернешнл ташкилоти 24 сентябрь куни ҳар йили чоп этадиган навбатдаги рўйхатини нашр этди. Унга 180 мамлакат киритилган бўлиб, Туркманистон ва Ўзбекистон 166­чи ўринда, Қирғизистон, Камбоджа ва Зимбабве билан бир хилдаги позицияни эгалламоқда.



Матбуот учун ёйинланган ахборотда коррупцияга ботиш индексининг қашшоқлик, давлат идораларининг заифлиги ва порахўрлик ўртасидаги “шум ришталарини” юзага чиқаради.



“Коррупцияга қарши кураш парламентлар, ҳуқуқ­тартибот идоралари, мустақил оммавий ахборот воситалари ва кучли фуқароллик жамияти томонидан қатъий назоратнинг мавжуд бўлишини талаб қилади”, ­ дея қайд этади Трансперенси Интернешнл ташкилотининг раиси Хугетт Лабель ўзининг мурожаатномасида.



NBCA томонидан сўровлар ўтказилиши давомида шарҳловчилар Трансперенси Интернешнл ташкилотининг нашр этган рейтинги Ўзбекистон ва Туркманистонда коррупция атрофида юзага келган вазиятнинг аниқ манзарасини акс эттиради дея баҳо бердилар. Уларга кўра, бу икки мамлакатда коррупция индекслари деярли ўзгармай қолмоқда.



Трансперенси Интернешнл ташкилотининг ўтказган тадқиқотларига кўра Ўзбекистон 2007 йилда 175­чи, Туркманистон эса 162­чи ўринни эгаллаб келганди.



NBCA экспертларининг нуқтаи назарига кўра, давлат бошқарувида сезиларли ўзгаришлар амалга ошмагани, мамлакатларда ҳамон илгаригидек мустақил оммавий ахборот воситаларининг йўқлиги, мавжуд нодавлат ташкилотлари эса давлат идораларига тўла ҳолда қарамлигича қолаётгани важидан “очиқ­ойдин прогресснинг йўқлиги” яққол кўриниб турибди.



Аммо коррупциянинг қуйироқ даражаларда ёйинланиши тенденциясининг кучайиши шарҳловчиларни хавотирга солмоқда.



“Агар илгари фақат мутасадди амалдорларгина пора олган бўлсалар, эндиликда ҳатто оддий хизматчилар ҳам ҳужжатлар, маълумотномалар бериш ва турли соҳаларда хизмат кўрсатганлари учун фуқаролардан қонунга хилоф равишда пул талаб қилмоқдалар”, ­ дейди Фарғона водийсида истиқомат қилаётган кузатувчилардан бири.



Божхона, ижозат берувчи, муниципал ва ҳатто ижтимоий хизмат идораларидаги пора миқдорининг кўпайиб бораётганига ишора қилаётган тошкентлик шарҳловчи ҳам унинг фикрига қўшилмоқда.



“Ўзбекистонда маҳфий равишда ҳар қандай масъул лавозимни эгаллаш учун маълум миқдорда ўзининг белгиланган нархи бор. Шунинг учун ҳам назорат қилувчи идораларининг мутасаддилари ўзларидан юқори турган раҳбарларига пора тўлашлари учун оддий фуқаролардан ноқонуний равишда пул таъма қилишда давом этмоқдалар”, ­ дея қайд этади эксперт.



Ҳудди шунга ўхшаш вазият Туркманистонда ҳам юзага келган. Ашхободлик шарҳловчига кўра, мамлакатда ишсизлик юқори даражага чиқиб кетган бир пайтда ҳар бир бўш иш ўрнининг ўз нархи бор. Аҳвол шу даражага етганки, ҳатто фаррошлар ва қоровуллар ҳам воситачилар орқали ўзларига ёқимли бўлган иш жойини олиш учун маълум миқдорда пул тўлашга мажбурлар.



“Агар ўн беш йил илгари ойлик маоши паст дея ҳеч ким болалар боғчасига энага вазифасига ишга киришни истамаган бўлса, ҳозир бунинг учун 50 доллардан 100 долларгача бўлган миқдорда тегишли порани тўлаши лозим бўлади. Давлат телевидениесида техник ходим ўрнини эгаллаш учун бугунги кунда 300 дан 500 АҚШ долларигача тенг бўлган миқдорда пора тўлаш лозим”, ­ дея қайд этади шарҳловчи.



Таҳлилчилар Ўзбекистон ва Туркманистонда тўлақонли реал ислоҳотлар жамиятни қопламагунича коррупцияга қаши курашда муваффақиятўа эришишни кутишлик бефойда дея ҳисобламоқдалар. Шунга қарамай, бунинг учун заиф бўлса ҳам шароитлар бор ва бу нарсанинг амалга ошиши учун узоқ вақт кутиш лозим.



“Бошқарувнинг бюрократик тизимига таяниб келаётган ҳамда ҳаётнинг ва фуқаролар фаолиятининг барча соҳалари устидан ялпи назорат ўрнатиб олган [Тошкент ва Ашхободдаги] авторитар ҳокимият коррупция тизимини ўзгаришсиз қолдирувчи декларатив тадбирларни амалга ошириши мумкин, холос”, ­ дея қўшиб қўйди тошкентлик шарҳловчи.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists