Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳисобот берадилар

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ҳисобот берадилар

Wednesday, 20 January, 2010
-Германия форуми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига Ўзбекистондаги вазият ҳақида муқобил ҳисоботини тақдим этди.



Нью-Йоркда, 2010 йил март ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита сессиясида Ўзбекистондаги вазият бўйича учта ҳисоботнинг тақдимоти бўлиб ўтади.



Биринчи ҳисобот Ўзбекистон қонунчилигига ва фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши ва яшаш учун жой танлаш эркинлигини қўллаш ҳуқуқи амалиётига бағишланади. Ҳужжат ушбу ҳуқуқлар мустаҳкамлаб қўйилган қонун ва норматив актларнинг анализига асосланган.



Адвокатура институтининг аҳволини акс эттирувчи иккинчи ҳисобот Ўзбекистон-Германия Форуми ва маҳаллий адвокатларнинг ташаббус гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотлари асосида тузилган.



Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси ва Тошкентдаги Виждон тутқунларини озод этиш қўмитаси билан ҳамкорликда тайёрланган “Ўзбекистонда қийноқларнинг қўлланиши” дея аталувчи ҳисобот эса ўз ичига тергов қилинаётган ва турмаларда ўтирган шахсларнинг ҳуқуқлари мониторингини ўз ичига олади. Тадқиқотчилар милиция ва тергов идоралари томонидан қўлланган қийноқлар ва шавқатсиз муомала системали бўлиб қолишда давом этмоқда ва юқори лавозимли шахслар томонидан жазоланмай, аксинча яширин тарзда рағбатлантириб келинмоқда деган хулосага келдилар.



Ўзбекистондаги ва республика ташқарисидаги ҳуқуқ ҳимоячилар муқобил ҳисоботларда тақдим этилган тавсияларга халқаро ҳамжамият ўз эътиборини қаратишига умид қилишмоқда.



“Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай, турмаларда одамларни илгаригидек ўладиган аҳволга етказмоқдалар, - дейди Тошкентдаги “Оналар ўлим жазосига ва қийноқларга қарши” нодавлат ташкилотининг раҳбари Тамара Чикунова – Аҳволнинг шундай бўлиб қолиши сабабларидан бири – мустақил кузатувчилар ва халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари вакилларининг маҳкумлар жазони ўтаётган муассасаларга бориб кўра олмасликларида бўлиб қолмоқда”.



БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси мажлисида Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзининг ҳуқуқ ҳимоя соҳасидаги аҳвол тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этади.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists