Ёшларга мўлжалланган имтиёзли кредитлар етарли эмас

Ёшларга мўлжалланган имтиёзли кредитлар етарли эмас

Tuesday, 5 June, 2007
Президент Каримов ёш оилалар учун имтиёзли ипотека ва бизнес кредитлар ажратиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, фармон кўп оилаларга ёрдам тариқасида қабул қилинган, бироқ уни амалга оширишда коррупция тўсиқ бўлиши мумкин чунки ҳукумат ажратган молиявий ёрдам кўлами имтиёзли кредитлар олишни хоҳловчиларнинг сонини тўлалигича қамраб ололмайди.

18-май куни президент Ислом Каримов «О дополнительных мерах по материальной и моральной поддержке молодых семей» тўғрисидаги фармонга имзо чекди ва мазкур фармонга кўра, 2007-йилда ёш оилаларга 50 миллиард сўм (тахминан 40 миллион АҚШ доллари) миқдорида имтиёзли бизнес ва ипотека кредитлари ажратилади.

Кредитлар ҳар бирининг ёши ўттизга тўлмаган ва биринчи бора турмуш қураётган ёш оилаларга берилади.

Фармоннинг амалга ошишини назорат қилиш бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклатилган.

Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, фармонни амалга оширувчилар маҳаллий ҳукуматларнинг ва тижорий банкларнинг бундай кенг кўламли тадбирга тайёр эмасликларидай муаммога дуч келиши мумкин. Боз устига кредитларни беришда коррупция ишга панд бериши мумкин, деган хавотирлар ҳам йўқ эмас. Чунки давлат ажратган молиявий ёрдам имтиёзга эҳтиёжи бўлган барчанинг талабини қондиришга етмайди.

“Ҳозир имтиёзли кредитларни тарқатувчилар учун шахсий ҳамёнларни тўлдиришга яна бир имконият туғиляпти ва бу коррупциянинг ўсишига яна бир турткидир. Аминманки кредит олишга ариза топширган икки оиладан “тўғри ёндашиш усулини” топган оила ўша кредитни олади”, - дейди Ташкент Фуқаровий Ташаббуслар марказининг собиқ бошлиғи Искандар Худойберганов.

NBCAнинг Тошкентдаги манбаларининг ахборотига кўра, мамлакатда қарийб 3 миллион ёш оила бор ва ялпи аҳолининг тахминан 10 миллиони 15дан 30 ёшгача бўлган фуқаролардир.

Тошкентда уйларнинг бир квадрат метри 500 доллардан 2 000 долларгача ва регионларда 200дан 700 долларгача эканлигини айтишади тошкентдаги кузатувчилар. Тошкентда икки хоналик квартира қарийб 40 000 доллар туради, ўртача ойлик эса 100 долларга ҳам етмайди.

Жамиятшунос Комрон Алиевга кўра, фармон ёш ишчи мигрантларнинг қисман озайтириш учун қабул қилинган.

Бироқ, қўшимча қилади Алиев, ёшлар ишларига ва уларни иш билан таъминлаш муаммосига жиддий ёндашишсиз бу ишни амалга ошириб бўлмайди.

“Бу фармон ёшларни давлатни ташлаб иш қидириб кетишининг олдини олишига шубҳам бор, чунки Ўзбекистондаги ойлик маош жуда оз ва кредитни қайтришга етмайди” – Дея хулоса қилади жамиятшунос Алиев.


(NBCA ҳудуддан шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists