Ўзбекистон: Мухолифатчининг парламент сайловлари арафасида ватанига қайтиши

Ўзбекистон: Мухолифатчининг парламент сайловлари арафасида ватанига қайтиши

Monday, 9 November, 2009
NBCA шарҳловчиларининг ўртасида тахайюр пайдо бўлишига сабаб бўлди. Улар Баҳодир Чориев чет элда туриб партия ишини олиб боришга имконияти кўпроқ эди, дея тахмин қилмоқдалар.



Бошқа шарҳловчилар Чориевнинг бу каби қадами Ўзбекистон расмийларини сиёсий мухолифат билан ҳисоблашишга мажбур қилади дея ўйламоқдалар.



Сиёсий бошпана берилгани важидан 2004 йилдан бери АҚШда истиқомат қилиб келган 40 ёшли Баҳодир Чориев 16 октябрь куни Америкадан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга етиб келди.



Чориев Тошкент аэропортига кириб келиши биланоқ Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари унинг паспортини, Америка Green Card гувоҳномасини олиб қўйдилар ва туғилиб ўсган Қашқадарё вилоятидан чиқмаслик тўғрисида тилхат ёзиб беришга мажбур қилдилар. Шундан кейин у уйига жўнаб кетди.



Қашқадарё вилояти туманларидан бирининг маркази Шаҳрисабзда бир ярим соат бўлганидан сўнг милиция уни Қамашига олиб кетди. Унчалик катта бўлмаган бу қишлоқда Чориевнинг электр энергияси ўтказилмаган, телефон, сув ва гази йўқ бўлган кичкина уйига олиб бориб қўйдилар.



“Баҳодир уй қамоғида ўтирибди, унинг уйи ёнида милиция машиналари навбатчилик қилиб туришибди, унинг олдига ҳеч кимни қўйишмаяпти, овқат олиб боришимизга ҳам рухсат беришмаяпти, - деди мухолифатчининг туғишган укаси Ботир Чориев телефон орқали. – Бизга шовқин кўтармаслигимизни, акс ҳолда бундан бадтар бўлиши мумкинлигини айтдилар”.



Баҳодир Чориевнинг ўзи билан боғланишнинг иложи бўлмаяпти, унинг қўл телефони ўчириб қўйилган.



Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиш тўғрисидаги пикетни ўтказишга ҳалақат беришга уринган Ўзбекистон махсус хизмат идоралари томонидан бир неча бор қўрқитишларга дуч келганидан сўнг Чориев 2004 йилда Америка Қўшма Штатларига муҳожир бўлиб кетишга мажбур бўлган эди.



Расмийлар билан тўқнашувлар 2000-чи йилда бошланган. Ўшанда Чориев “КЕШ” фермерлик ҳиссадорлик жамиятининг раиси бўлган ҳамда расмийларга қарата бир неча бор пахта ва ғалла маҳсулотларига давлат буюртмаси амалиётини тўхтатиш, фермерларга кўпроқ эркинлик бериш талаби билан чиқиб келган эди. Танқид ўз мевасини берди – уни сохталаштирилган айбловлар билан озодликдан маҳрум этдилар, фермерлик хўжалигини эса мусодара этдилар. Чориев 2002 йилда амнистия бўйича озодликка чиқди ва кўп ўтмай, 2004 йилда чет элда рўйхатга олинган “Бирдамлик” ҳаракатини тузди. Ҳаракатнинг олдига қўйилган асосий ғоя – демократик механизмларни амалга ошириш ва самарали иқтисодий бошқарувга ўтиш йўли билан қашшоқликка қарши кураш.



Айни пайтда ҳаракатнинг Ўзбекистон ичкарисида мингга яқин аъзолари бор. Улар яширин равишда ишлашга мажбурлар ва расмийлар уларни таъқиб этиб келмоқда.



Баҳодир Чориев 2009 йил 31 октябрь куни “Бирдамлик” ҳаракатининг расмий веб-сайтида ўзининг Ўзбекистонга қайтиш сабаблари ҳақида маълум қила туриб, “ўзининг Ўзбекистондаги сафдошлари билан бирга ёнма-ён туриб курашни давом эттириш лозим” дея ҳисоблаётганини билдирган.



Муҳожирликка чиқиб кетган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев Чориев билан у ватанига қайтишидан бир оз аввал телефонда сўзлашган. Унинг айтишича, “расмийлар Баҳодир Чориевнинг қайтиб келганидан саросимага тушиб қолдилар ва улар “Бирдамлик” етакчисига қарши қандай чора кўришни билмай қолдилар”.



Бироқ Йўлдошевнинг бир нарсада ишончли комил: Чориевнинг Ўзбекистонда партия фаолиятини олиб боришга ёки ўз тарафдорлари билан ҳаракатнинг қурултойини ўтказишга реал имконияти бўлмайди. Негаки, расмийлар бунга йўл бермасликлари эҳтимоли кўпроқ.



“Улар [расмийлар] учун бу заифлик аломати бўлиб қолади”, - дейди Йўлдошев.



Баъзи шарҳловчиларнинг тахмин қилишича, Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши шу йилнинг 27 декабрига белгиланган Олий Мажлисга (мамлакат парламенти) сайловларнинг яқинлашуви билан боғлиқ.



Янги қонунчиликка кўра, сайловлар партиявий рўйхатлар бўйича ўтказилади, аммо мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати адлия идораларида расман рўйхатга олинмагани учун сайловда иштирок эта олмайди.



“Чориев бошдан-охиригача сайлов жараёнининг мониторингини ўтказмоқчи ва бутун дунёга режимнинг ҳақиқий башарасини очиб кўрсатмоқчи”, - дейди номи ошкор бўлишини истамаган “Бирдамлик” ҳаракатининг аъзоси.



Шарҳловчилар, шунингдек, расмийлар ўз рақибларига бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишлари лозим, деб айтдилар. Негаки, бошқа мухолифатдаги ҳаракатлар, мисол учун, қувғинликда фаолият олиб бораётган ва муқобил платформаларга эга бўлган “Эрк” ва “Бирлик” партиялари борлигини республика халқи билади.



“Ўзбекистонлик диссидентлар қўққисдан ватанларига қайтишга қарор қилишлар мумкин. Ўшанда расмийлар ўта ноқулай аҳволга тушиб қоладилар”, - дейди мухолифатчиларга хайрихоҳ бўлган самарқандлик киши.



Бироқ, рўйхатга олинмаган “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Дилором Исҳақова бу борада пессимистик кайфиятда. Унга кўра, режим иқтидорда қолар экан, партия етакчилари четда қолишлари “мақсадга кўпроқ мувофиқ” келади. Негаки, улар у ердан туриб “хавфсиз режалаштириш” ишлари билан машғул бўлиш имкониятига эга бўладилар.



“Баҳодир Чориев чет элдан туриб бизнинг умумий ишимизга кўпроқ фойда келтириши мумкин эди”, - дейди унинг сафдоши.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists