Ўзбекистонлик журналистлар таниқли америкалик сиёсатшунос билан суҳбатлашадилар
Ўзбекистонлик журналистлар таниқли америкалик сиёсатшунос билан суҳбатлашадилар
Доктор Кангас – анчадан бери Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланиб келган таниқли америкалик олим. У 1991 йилда “Файзулла Хўжаев: Бухоро ва Совет Ўзбекистонида миллий коммунизм” мавзусида диссертация ёқлаган. Олим Американинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилган, ҳукумат, Хавфсизлик бўйича миллий кенгаш, Давлат департаменти ва НАТО маслаҳатчиси бўлиб келган.
Тадбир Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган.
“Бунақа учрашувлар Ўзбекистон оммавий ахборот воситалар вакилларига Американинг дунё бўйлаб ва собиқ Совет Иттифоқи майдонида жараёнлари кечишини қандай кўраётгани билан таниши имкониятини беради, - дейди ҳудди шунга ўхшаш учрашувларда олдин ҳам бир-неча бор иштирок этган хоразмлик журналист Сергей Наумов. – Америкаликлар шу йўл билан [бизнинг] медиа-тузилмаларимиз билан жиддий ишлаш борасидаги ўз ниятларини кўрсатмоқчи бўляптилар”.