Ўзбекистон: Иқтисодиётда ўсиш бўлади, лекин ислоҳотлар ўтказиш зарур

Ўзбекистон: Иқтисодиётда ўсиш бўлади, лекин ислоҳотлар ўтказиш зарур

(ОТБ) қайд этишича, хом ашё нархининг кўтарилишидан фойдаланаётган Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун учун хушҳол вазият юзага келмоқда. Маҳаллий шарҳловчиларга кўра, фақат тобора эркинлаштиришни ўз ичига олувчи иқтисодий тизим ислоҳотларини чуқурлаштириш эвазига Ўзбекистон прогнозларда кутилаётган ўсиш кўрсаткичларига эриша олади.



Осиё тараққиёт банки апрель ойида “Осиё ривожланиш истиқболи - 2008” йиллик ҳисоботини эълон қилган. Унда кўрсатилишича, Ўзбекистонда ички ялпи маҳсулот ҳажмининг 7-8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.



Ҳисоботда айтилишича, иқтисодий ўсишга саноат, айниқса General Motors глобал корпорацияси маҳаллий “Ўзавтосаноат” корхонасига ўз инвестицияларини киритганидан ҳамда телекоммуникация ва нефть-газ соҳасига капитал сармоя ётқизилганидан кейин, шунингдек, хом ашё экспорти сезиларли ҳисса қўшади.



ОТБ маълумотига кўра, ўтган йили Ўзбекистон 14,5 миллиард куб метр табиий газ экспорт қилган ва нарх-наво ўсиши ҳисобига 2006 йилга нисбатан 40 фоизга кўпроқ фойда олган.



Бу йил жаҳон бозорида Ўзбекистон экспортининг деярли ярмини ташкил этувчи пахта толаси, олтин ва табиий газ нархининг кўтарилиши мамлакат иқтисодининг тобора ўсишига кўмак бўлади.



NBCA экспертларининг қайд этишларича, давлат ақл билан сиёсат юрита олса, иқтисодиёт ўсишидан халқ фаравонлигини кўтариш ишида фойдаланиши, келаётган маблағларни тадбиркорликни кредитлаштиришни қўллашга йўналтириши, хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислоҳотларни тезлаштириши ва қишлоқ хўжалигида давлат буюртмасига асосан фаолият юритиш амалиётидан воз кечиши мумкин бўларди.



“Иқтисодиётнинг мазкур соҳаларида давлат томонидан қўлланиб келинаётган экспорт ва импортга учун жуда юқори бўлган божхона тўловларининг белгиланишидан бошлаб экин экилишининг назорат қилинишигача бўлган жуда кўп кераксиз чеклашлар мавжуд”, - дея кўрсатади Тошкент университетларидан бирининг профессори Илҳом Мамасолиев.



Айни пайтда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи фермерлар томонидан етиштирилади. Аммо, мавжуд қонунларга кўра, хусусий фермарлар ғалла ва пахтанинг белгиланган миқдорини паст нархларда давлат тайёрлов пунктларига топшириши лозим.



Мисол учун, буғдойнинг нархи бозорда 16 – 31 цент бўлган ҳолда, давлат уни фермарлардан уч баробарига арзон нархда сотиб олади. Ғалла қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилганида эса ун ва чорва учун омухта ем фермерларга бозор нархида сотилади.



Рўйхатга олинмаган Фарғона водийси аграр партиясининг етакчиларидан бири шу мавзу масаласида тўхталиб, “Расмийлар хусусий тадбиркорларга эркинлик беришлари ва уларнинг фаолиятини қатъий назорат қилиш амалиётидан воз кечишлари керак”, - деб айтди. Унга кўра, жаҳон бозорида хом ашё нархининг кўтарилиши шароитида расмийлар томонидан босим янада кучайиши мумкин.



У қишлоқ жойларида 2003 йилдан бошлаб прокуратуранинг махсус бўлинмалари фаолият юритаётганини эслатди. Прокуратура ходимлари пахта ва ғалла экинлари экилган майдонларидан тўғри фойдаланиши, далаларга минерал ўғитларнинг етарли миқдорда солиниши, агротехник тадбирларнинг вақтида ўтказилиши устидан синчковлик билан назорат олиб бормоқдалар. Тартибни бузувчиларга нисбатан турли чоралар кўрилмоқда, ҳатто жиноий ишлар ҳам қўзғатилмоқда.



Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркор Феруз Искандаров ҳам хусусий секторга эркинлик ва енгилликлар бериш зарурлиги ҳақида гапирмоқда.



Искандаров ўз ишини бошламоқчи бўлган тадбиркорлар йўлида мавжуд тўсиқлар ҳақида сўзлаб берди. Тадбиркорлар иш бошлашларидан аввал турли маълумотномаларни тўплашлари, бунинг учун эса камида етти-саккизта давлат идораларида бюрократик ва коррупция тўсиқларидан ўтишга мажбурлар. Унга кўра, бу идораларда пора бермай ишни битириб бўлмайди.



Бошқа шарҳловчиларга кўра, республика ҳукумати Осиё тараққиёт банкининг прогноз қилаётган иқтисодий ўсишига таяниб аҳолининг жадал суратлар билан ўсишини ҳисобга олувчи иқтисодий дастур ишлаб чиқиши лозим.



Аҳолини иш билан банд қилишликнинг махсус дастурларини яратиш лозим, ахир ялпи ички маҳсулот кўрсаткичлари ўсиши билан бирга мамлакат аҳолиси, айниқса “иш топишга реал истиқболга эга бўлмаган” қишлоқ аҳолиси сони ҳам ўсиб бормоқда, дейди тошкентлик тадқиқотчи-иқтисодиётчи Анвар Мўминов.



Расмий маълумотларга кўра Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 0,6 фоизни ташкил этади. Жаҳон банкининг маълумотига кўра 2006 йилда ишсизлик 6 фоизга етган. Мустақил кузатувчиларга кўра, меҳнатга лаёқатли ўзбекистонликларнинг йигирма фоиз ишсиз юрибди.



Ўзбекистон макроиқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар институтининг маълумотига кўра, мамлакатда йиллик аҳоли ўсиш сурати 1,4 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари кўрсаткичларидан кескин тарзда ўзиб кетган. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, мамлакат аҳолиси 2007 йилда 26,7 миллион кишига етган.



Мувозанатланган иқтисодий чоралар кўрган ва кишилик ресурсларига бой мамлакат истиқболда Осиё тараққиёт банки прогноз қилаётган кўрсаткичлардан ҳам ўзиб кетиши мумкин, дейди шарҳловчилардан бири.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists