Бизнесни тугатишнинг енгиллаштирилган тартиби иқтисодиётни соғломлаштиришга ёрдам бера оладими?

Бизнесни тугатишнинг енгиллаштирилган тартиби иқтисодиётни соғломлаштиришга ёрдам бера оладими?

-лойиҳаларни ёпиш йўли билан Ўзбекистон иқтисодиётини қисман соғломлаштиришга ёрдам беради, аммо иқтисодиётни жадаллаштириш йўлида қулай бизнес-иқлимни вужудга келтириш учун янада кўламлироқ чоралар кўрилиши керак.

1 июлдан бошлаб президент Ислом Каримовнинг тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий равишда тугатишнинг енгиллаштирилган тартиби тўғрисидаги қарори кучга киради. Қарорга мувофиқ, юришмаган бизнесни ихтиёрий равишда тугатишда унинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда солиқ тўлаш дарров тўхтатилади. Ўз вақтида амалга оширилган корхоналарни енгиллаштирилган тартибда тугатиш кўпчилик тадбиркорларга янги бизнесни барпо этишга ёрдам беради.



NBCA шарҳловчилари бизнесни тугатиш жараёнининг енгиллаштирилиши ижобий самара беришини, аммо кичик ва ўрта бизнесни муваффақиятли фаолият олиб бориши орқали иқтисодиётни ривожлантириш давлат томонидан қулай бизнес-иқлим яратиш бўйича бошқа бир қатор тадбирлар амалга оширилишини ҳам талаб қилишини айтадилар.

Йирик фермер хўжалигига раҳбарлик қилаётган, Фарғона вилоятидан бўлган экспертга кўра, ҳозирда “ўлик” фирмалар кўп, бу эса бизнес-муҳит ҳолати учун номақбул кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.



“Гарчи ҳукумат кўплаб қарорлар қабул қилган бўлса-да, коррупция туфайли кичик ва ўрта бизнес ҳали-ҳануз оёққа тура олмади, - деб ҳисоблайди эксперт. – Бу каби [бизнесни енгиллаштирилган тартибда тугатиш тўғрисидаги] қарорлар коррупцияга қарши туриш йўқ бўлган мамлакатларда пировардида кам самара берадиган қарорлигича қолаверади”.



Расмий маълумотларга қараганда, 2006 йилда кичик ва ўрта бизнес улуши ўн миллиардли ИЯМнинг 42 фоизини ташкил қилган. Шу билан бирга, [мамлакатда] кичик ва ўрта бизнес билан 7 миллион фуқаро ёки меҳнатга лаёқатли аҳолининг 70 фоизи машғул.



Аввал тадбиркорлик фаолиятидаги энг асосий тўсиқлар сифатида товарлар экспорти ва импортини амалга оширишдаги тўсиқлар, солиқлар даражасининг юқорилиги, нақд пул олишда банклар билан ишлашдаги қийинчиликлар, тадбиркорларнинг ҳисоб рақамлари ҳақида учинчи шахсларга маълумот бериш хавфи, рўйхатга олиш ва рухсатнома (лицензия) олишдаги бюрократик жараён айтиб ўтилганди.



Қишлоқ хўжалик (аграр) бизнеси “энг мураккаб” [жабҳа] ўлароқ таърифланган.

Сўралган тадбиркорларнинг фақат учдан бир қисмигина мол экспорт қилишга эриша олганлар. Тадбиркорларнинг қолган учдан икки қисми буни ғайримашруъ йўллар билан амалга оширганлар.



Жаҳон банки тадқиқотида “бизнес-муҳит кичик ва ўрта бизнес орқали иқтисодиётни ривожланишига кўмаклашаётгани йўқ”, дея хулоса қилинган.



Орадан уч йил ўтса ҳамки, иқтисодиётнинг бу жабҳасида ўзгариш кам бўлди. Вилоят маъмуриятларидан бирида ишлаган, ўз исми ошкор этилишини истамаган собиқ мулозимнинг NBCAга маълум қилишича, рақобат кучли бўлган, давлат аралашуви ва маъмурий тўсиқлар мавжуд бўлган бир шароитда кўплаб бизнес-субъектлар оёққа туролмаганлар, кейин эса корхонани тугатиш жараёнини тегишли тартибда якунлай олмаганлар.



“Республикада бизнес, энг аввало, иқтисодиётдаги барча соҳалар аймоқлар (кланлар) ва оилалар томонидан тақсимлаб олингани туфайли ривожлана олмаяпти, - дея таъкидлайди мулозим, - муваффақият билан иш олиб бораётган фирмаларни эса куч ишлатар тузилмалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари назорат қилаяптилар”.



Шунга қарамай, тошкентлик социолог Комрон Алиевга кўра, бизнесни ихтиёрий равишда тугатишнинг енгиллаштирилган тартиби кўпчилик хўжалик субъектларининг қийин аҳволдан, муаллақлик ҳолатидан чиқишларига ёрдам беради.



Аввал бюрократик тизим бу жараённи чўзаётганди. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши коррупциянинг бироз озайишига олиб келса ажаб эмас”, - дея умид билдиради жамиятшунос.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists