Қирғизистонлик ва ўзбекистонлик кучишлатар тизимлари ўзаро муносабатларга аниқлик киритмоқдалар

Қирғизистонлик ва ўзбекистонлик кучишлатар тизимлари ўзаро муносабатларга аниқлик киритмоқдалар

-бирларини ўзаро зиддиятлар келтириб чиқаришда айблаётган бир пайтда икки давлат чегарасида истиқомат қилаётган тинч аҳоли азият чекиб, жабрланувчи ҳолига тушиб қолди, дейишади NBCA экспертлари.



Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги 10 июнь куни Ўзбекистон расмийларига дипломатик баёнот юборди ва Ўзбекистон ҳудудидан транзит йўналиш орқали Қирғизистон ҳудудига йўл олган икки нафар қирғизистонлик милиционерни чегара ёнида ушлаб қолинишининг сабабини тушунтириб беришларини сўради.



Қирғизистон томонининг фикрича, Жалолобод вилояти Олабуқа туманадан келаётган икки нафар милиционернинг Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХХ) Наманган вилояти бошқармаси ва милиция ходимлари томонидан 4 июнь куни қўлга олиниши икки кун олдинроқ чегара олди ҳудудидаги қишлоқлардан бирида рўй берган ҳодисасига жавоб акцияси бўлган.



Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса рўй берган куннинг эртасига ёйинлаган баёнотида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларини иш материалларини сохталаштиришда айбладилар. Вазирликнинг таъкидлашича, қўлга олинган милиционерлар ўзларига тегишли автомобилда хушёр ҳолатда (яъни спиртли ичимлик ичмаган) транзит йўналиш бўйлаб Жалолобод шаҳрига кетаётган бўлганлар.



Ўзбекистон давлат ахборот агентликларининг хабар беришларига кўра, қирғизистонлик милиционерлар Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлари ва автомобилни спиртли ичимликлар ичган ҳолда бошқарганлари учун қўлга олинганлар.



Қирғизистон томони фарази бўйича қирғизистонлик милиционерларнинг қўлга олинишига сабаб бўлган ҳодиса 2 июнь куни содир бўлган. Ўша куни Қирғизистон ҳудудида икки нафар ўзбекистонлик чегарачининг қўлидаги қуроллари тортиб олинганди.



Мазкур ҳодиса тўғрисидаги хабарлар ҳам бири-бирига зид келмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришига кўра, бир гуруҳ қирғизистонликлар Наманган вилоятининг қишлоқларидан биридаги чегара отрядига ҳужум қилганлар ҳамда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни калтаклаб уларнинг қуролларини тортиб олганлар.



Қирғизистон расмийларининг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли Қирғизистон ҳудудига ноқонуний равишда кириб, қишлоқ фуқароларидан бирини куч билан Ўзбекистон ҳудудига олиб чиқиб кетишга уринган ўзбекистонлик чегарачиларнинг қуролларини олиб қўйганлар.



Шарҳловчилар расмий Тошкент ва Бишкек ўртасида чегара олди ҳодисаларидан келиб чиқувчи кўп йил давомида шаклланган ўзаро айблаш шамойилига (тенденцияга) кўрсатмоқдалар. Шу сабабдан ҳам бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кўп йиллар давомида таранг бўлиб қолмоқда.





Май ойининг охирида Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситаларида бир қатор хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарларда Қирғизистон кучишлатар тузилмалари Ўзбекистон фуқароларини калтаклашда ва пулларини товламачилик йўли билан олиб қўйишда айблангандилар.



Минг километрга чўзилган ва икки томонида анклавларга бой Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйлаб ўн икки миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти ҳар куни савдо қилиш ва қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида чегара масканларини кесиб ўтадилар.



Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Ўзбекистон ва Қирғизистон 2007 йилда фуқароларнинг ўзаро визасиз тартибда бориб келишлари ва икки давлат ҳудудида 60 кунгача бўлган муддат давомида бўлишлари ҳақидаги шартномани имзоладилар.



Аммо кузатувчиларга кўра, чегарани кесиб ўтиш билан боғлиқ турли муаммолар тўхтагани йўқ, негаки, икки давлат чегарачилари ҳар бир ҳолатда ўз билганларича иш тутмоқдалар. Чегара ўтказиш масканларида корупция гуркираб авжига чиқмоқда, фуқароларнинг аксарияти эса чегара назоратидан “эсон-омон” ўтиб олишлари учун пора беришга мажбурлар. Бунга кўнмаган фуқароларни чегара назоратчилари аёвсиз жазоламоқдалар.



Май ойининг охирида икки мамлакатнинг Ўш ва Андижон вилоятлари чегарасида жойлашган “Дўстлик” чегара масканида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятига ўтмоқчи бўлган IWPRнинг штатсиз мухбирларидан бири паспорт расмиятчиликлари ва текширувларидан кейин қирғизистонлик чегарачилар томонидан калтакланган.



“Улар мени ерга ётқизиб олиб қорнимга оёқлари билан тепкилай бошладилар”, - дейди мухбир.



Журналист ўзбекистонлик чегарачиларга мурожаат қилиб ёрдам беришларини сўраганида зобитлардан бири унга қуйидагиларни айтган, холос: “Битта сени калтаклашаётгани йўқ, бунақа ҳодисалар бу ерда ҳар куни содир бўлади, кўпроқ пул беришинг керак эди”.



Бишкекда жойлашган “Сиёсат, дин, хавфсизлик” Марказининг директори Ўрўзбек Мўлдалиевнинг кўрсатишича, қонун ва имзоланган битимлар талабларига риоя қилмаган чегарачилар маҳаллий аҳолини “қоидабузарликларга ўргатадилар ва порахўрликни рағбатлантириб, шунинг орқасидан бойлик орттирадилар”.



“Бундай вазиятда икки мамлакат кучишлатар тузилмалари ўртасидаги зиддият кучайиб боришини прогноз қилиш мумкин бўлади, бундан эса фақат маҳаллий аҳоли азият чекади, холос”, - дейди Мўлдалиев.



Тошкентлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев қирғизистонлик ва ўзбекистонлик расмийлар чегарадаги вазиятни била туриб таранглаштирмоқдалар дея ҳисобламоқда.



Йўлдошевга кўра, ўзбек махсус хизматларининг Қирғизистон ҳудудида очиқдан-очиқ ўзларининг махсус ва ўз фуқароларини қўлга олиш бўйича амалиётларини ўтказиб келганларидан кейин Қирғизистоннинг куч ишлатар тузилмалари Ўзбекистон билан аста секин ҳамкорлик қилишдан бош тортишни бошлаганлари зиддиятларнинг асл сабаби бўлиб қолмоқда.



Бундан ташқари, сўнги пайтларда Қирғизистон ўзининг мустақиллигини кўпроқ намоён эта бошлади. Ғалла маҳсулотларининг етишмовчилиги ва қурғоқчилик йили билан боғлиқ бўлган ва тобора кучайиб бораётган инқироз илк бор сув ресурсларига бой Қирғизистонга ўзининг қудратли қўшнисига босим ўтказа олиши учун таъсир воситаларини берди.



“Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро муносабатларининг янги босқичига ўтдилар ва бу босқичда Қирғизистон ўзининг ҳаракатларида бир мунча мустақиллик ва қўшнисига бўйсунмаслик ҳолларини намоён этмоқда”, - дейди Йўлдошев. - “Бу эса Қирғизистон билан диктаторлик йўли билан иш олиб боришга одатланиб қолган Тошкентга ёқмай қолди”.



Қирғизистон Саноат, энергетика ва ёқилғи ресурслари вазирлигининг матбуот хизмати 11 июнь куни ўзининг ёйинлаган баёнотида Ўзбекистон томони Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича тўрт томонлама шартномани имзолашдан бош тортганини маълум қилди. Шунинг учун ҳам Қирғизистон томони Ўзбекистон мазкур шартномани имзолаганидан кейингина Ўзбекистонга электр энергияси экспортини ва Норин дарёси ўзани бўйлаб қўшимча сув беришни амалга оширмоқчи.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists