Ўзбекистон: Таниқли маҳбусни оқламай озод қилдилар

Ўзбекистон: Таниқли маҳбусни оқламай озод қилдилар

Thursday, 19 June, 2008
, аммо ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бундай маҳбусларнинг ҳаммаси нафақат озод қилиниши, балки уларга нисбатан очилган сохта жиноят ишлари бўйича тўла оқланишлари ҳам лозим эди.



Шу йилнинг 6 июнь куни шўролар даврида ҳам қамоқда ўтирган ҳамда Ўзбекстон мустақилликка эришганидан кейин ҳам 1992 йилдан бери турмада ўтирган 83 ёшли Аҳмаджон Одиловнинг озод этилгани ҳақида маълум бўлди.



1984 йилда, Ўзбекистон ҳали Совет Иттифоқи таркибига кирган пайтда Аҳмаджон Одиловнинг ҳибсга олиниши республикада шов-шув бўлиб кетганди. Унгача Аҳмаджон Одилов Наманган вилоятидаги йирик агросаноат бирлашмасининг раиси бўлиб ишлаганди. Бу агросаноат бирлашмаси таркибига 14 та совхоз ва 17 та корхона кирган ва унда жами 40 минг киши ишлаган.



Тергов идоралари уни агросаноат бирлашмасини бошқарувида феодалчилик жараёнини қўллаганликда ва айб иш қилиб қўйган деҳқонлар учун ўзининг шахсий қамоқхонасини яратганликда айбладилар.



Аммо СССР Бош прокуратураси етти йил давом этган тергов давомида Аҳмаджон Одиловнинг жиноятларини исботини топа олмаган ва 1991 йилдаёқ уни озодликка чиқариб Ўзбекистонга қайтардилар. Ўз ватанида у “Темур адолати партияси”ни тузди ва сиёсий фаолият олиб боришга шайланди.



Роппа-роса бир йил ўтиб 1992 йилнинг декабрида ўзбекистонлик расмийлар Одиловни яна ҳибсга олдилар ва уни минерал ўғитларни ўғирлашда айблаб озодликдан маҳрум этдилар. Ўшандан бери ҳар сафар Одиловнинг навбатдаги қамоқ муддати тугашига яқин уни турма ички тартибини бузишда айблаб муддатини яна чўзиб келдилар.



Расмийлар унга нисбатан атайнига амнистия актларини қўлламай келдилар, ҳолбуки, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, 60 ёшдан юқори бўлган барча маҳбусларнинг авф этилишига ҳуқуқи бор.



Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари Аҳмаджон Одиловнинг озод этилиши борасида умуман хабар бермадилар.



Ҳуқуқ ҳимоячилари ва шарҳловчилар Ўзбекистон қамоқхоналари афсонавий маҳбусининг озод этилишини қутламоқдалар. Улар Аҳмаджон Одиловнинг озод этилиши имкониятини унинг анча кексайиб қолгани ва саломатлиги ёмонлашгани билан изоҳламоқдалар.



“Расмийлар Одиловнинг озод этилиши режим учун мутлақо хавфсиз бўлгани учун уни қўйиб юбордилар. Унинг кўзлари ожиз бўлиб қолди, яхши кўрмайди, халқ орасида катта обрўга эга бўлгани билан Ислом Каримовга қарши мухолифатни бошқара олмайди”, - дейди тошкентлик NBCA шарҳловчиси.



Бухородаги Гуманитар-ҳуқуқий марказнинг раҳбари Шуҳрат Ғаниев ҳам бу фикрга қўшилади. Унинг айтишича, расмийлар режимнинг барқарор ва мустаҳкамлигига ишончлари комил ва эндиликда унинг орқасидан эргашадиган жиддий куч йўқлиги важидан Аҳмаджон Одиловдан қўрқмайдилар.



“Аҳмаджон Одиловнинг озод этилиши Ўзбекистонда фаолият юритаётган фуқаролик сектори фаоллари ёки мухолифатнинг фидокорона меҳнатининг маҳсули дея ўйлаш ёқимли бўларди, аммо афсуски, бу белгиловчи омил бўлиб қолгани йўқ”, - дейди Ғаниев.



Юристлар расмийлар Одиловни ва ҳуқуқ ҳимоячиларини оқлаш йўлидан боришлари лозим, негаки улар режим қурбонлари бўлиб қолган ҳолда озодликка оқланмай чиққариб юборилдилар, дея ҳисобламоқдалар.



Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳининг етакчиси Сурат Икромов июнь ойининг бошида маҳбусликдан озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева озодликка уч йил шартли муддат билан чиқариб юборилганини эслатмоқда.



“Расмийлар уларга [озодликка чиқарилган сиёсий маҳбусларга] тўла оқланишни таклиф этмаяптилар”, - дейди Сурат Икромов. “Ҳолбуки, давлат уларнинг озодликдан маҳрум этилиш ноқонуний бўлганини тан олиши ва ўн йиллаб панжара ортида ўтирганлари учун товон пули тўлаши лозим эди”.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists