Ҳуқуқ ҳимоячилари Андижон воқеаларини хотирлайдилар
Ҳуқуқ ҳимоячилари Андижон воқеаларини хотирлайдилар
Норозилик ҳаракати пайтида Ислом Каримовга қаратилган ўз хоҳиши билан истеъфо бериш ҳақидаги талаблар ҳамда халқаро жамоатчиликка қаратилган Ўзбекистондаги вазиятга таъсир ўтказиш ҳақидаги талаблар янграйди.
Бундан ташқари 14 май куни Москвада Андижон фожеасининг икки йиллигига бағишланган ҳуқуқ ҳимоячиларининг матбуот учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилади «Фергана.РУ» АА. Матбуот учрашувида Human Rights Watch вакиллигининг Москвадаги директори Аллисон Гилл, Марказий Осиёда Ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази «Мемориал»нинг инсон ҳуқуқлари мониторинги программалари директори Виталий Пономарев ҳамда адвокатлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари нутқ сўзлайдилар.