Ўзбекистон: диний эркинликларнинг чекланиши

Ўзбекистон: диний эркинликларнинг чекланиши

Мусульмане идут на молитву в центре старого города Бухара. (Фото: IWPR)
Мусульмане идут на молитву в центре старого города Бухара. (Фото: IWPR)

22 октябрь куни президент Ислом Каримов билан Тошкентда бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мамлакатнинг диний эркинликларга қарши курашга қаратилган хатти-ҳаракатлари нохуш оқибатларга олиб келиши ва Марказий Осиё минтақасида радикал қарашларга нисбатан мойиллик ошишига олиб келиши мумкинлигидан Ўзбекистон лидерини огоҳлантирди.

Клинтон хоним Ўзбекистонга ўзининг Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида ташриф буюрган.

NBCentralAsia шарҳловчилар бу фикрга қўшиладилар ва расмийларга виждон эркинлиги устидан назоратни сусайтириш зарурлиги ҳақида эслатадилар. Виждон эркинлиги Конституциянинг 31-моддаси ва 1998 йилда чиққан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган.

“Одамлар динда адолатсиз ҳокимиятга альтернатива кўраяптилар, – дейди “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов. – Бунинг қабатида исломий кайфият кучайиб бориши ва пировардида расмийларнинг диндорларга нисбатан босимни оширишлари эҳтимолдан ҳоли эмас”.

Ўзбекистон кўплаб инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, диний эркинлик бостирилаётган мамлакатлар сирасига киради. Бу ерда диндорлар устидан назорат сусаймаяпти, улар турли таъқибларга дучор этилаяптилар ва қамоқхоналарга йўлланаяптилар. Одатда уларга нисбатан конституциявий тузумга тажовуз қилганлик, экстремистик ташкилот тузганлик ва унга алоқадорлик каби айбловлар қўлланади.

Ҳозирги пайтда, маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 10 минг чоғли диндор маҳбус бор. Расмийлар диндон маҳбусларга нисбатан қийноқнинг янги-янги усулларини ўйлаб топмоқдалар (Бу ҳақда Ўзбекистон: Шантаж диндорларни қўрқитишнинг янги шакли сифатида каби мақолаларда ўқинг).

“Мамлакатда диндорларнинг аҳволи ўта оғир ва афтидан, бу вазият тобора ёмонлашиб боради”, - дейди Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.

Диндорлар ҳуқуқларининг бузилишини мониторинг қилиб бораётган маҳаллий фаоллар маълумотларига кўра, сўнгги уч ой ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида таъқиқланган диний гуруҳларга алоқадорликда айбланган 30 дан зиёд киши қўлга олинган.

“Мен иштирок этишга муваффақ бўлган суд жараёнларнинг қарийб барчаси сохта айбловлар асосида ўтди, - дейди Икромов. – Ҳеч қанақа реал далил-исбор тақдим этилмайди, бироқ юқоридан индирилган рўйхатлар бўйича ўнлаб одам судланиши одат тусига кирди”.

Унинг сўзларини Ўзбекистон мусулмонлар диний бошқармасининг вакили ҳам билвосита тасдиқлайди. Исми ошкор қилинмаслиги шарти билан у NBCAга махсус хизматлар “хос рўйхатлар” тузишларини, бу рўйхатларга масжидларга мунтазам равишда келиб турувчилар киришини айтиб берди.

“Тошкентда дастлабки террорчилик хуружлари содир бўлган 1999 йилдан бошлаб куч ишлатар тузилмалар ходимлари масжидлар олдида доимий равишда навбатчилик қилиб турадиган, масжидга келувчиларни кузатадиган, кейин эса уларга досье ҳозирлайдиган бўлдилар”, - дея қайд этди у.

Ўзбекистонлик диндорлар аҳволи ва уларга қарши курашни ўрганаётган Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази аъзоси Баҳром Ҳамроев ҳар йили ислом ва бошқа анъанавий динларга эътиқод қилувчи ўнлаб одамлар расмийлар таъқибига дучор бўлишларини таъкидлайди.

“Кўпчилик [диндорлар] таъқиблардан қутилиш умидида Ўзбекистондан Россияга қочиб келаяптилар”, - дейди Ҳамроев.

Бошқа турли диний оқимлар вакиллари ҳам ўзбек расмийларининг доимий босимларига дуч келаяптилар. “Ёҳуво гувоҳлари” диний ҳаракати вакиллари ҳар доим расмийлар нишонидалар, “Еттинчи кун адвентистлари”, баптистлар, баҳоийлар ҳамда буддавийлар доимий кузатув остидалар.

2011 йилнинг сентябрь ойида АҚШ Давлат департаменти диний эркинлик ҳақидаги 13-йиллик докладини чиқарди. Унда Ўзбекистон яна диний эркинликлар “қўпол равишда бузилаётган” давлат сифатида кўрсатилган ва Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон ва Шимолий Корея каби “алоҳида хавотир уйғотувчи” мамлакатлар рўйхатига киритилган.

Бироқ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний таълим бўлими бошлиғи Шоҳруҳ Абдурасилов бунга қўшилмайди. У мамлакатда рўйхатга олинган ва қонунга мувофиқ равишда фаолият юритаётган диний ташкилотлар вакиллари учун “ҳеч қанақа реал чеклов” йўқлигини айтди.

“Тегишли сабаблар бўлмаса, ҳеч ким жиноий таъқибга дучор қилинмайди, - дея таъкидлайди Абдурасилов. – Бизда фақат халқаро террорчилик ташкилотлари ва экстремистик гуруҳлар билан тиғиз алоқага эга бўлган кишиларгини судланган”.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
 

Uzbekistan
Human rights
Frontline Updates
Support local journalists