Ўзбекистон: Банклар капиталларининг заифлашуви борасидаги хавотирлар

Ўзбекистон: Банклар капиталларининг заифлашуви борасидаги хавотирлар

Tuesday, 16 June, 2009
NBCA шарҳловчиларини хавотирга солмоқда.



Май ойининг охирида Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Миллий банк, Ипотека-банк ва Алоқабанкларнинг депозит рейтингларини гумон остига олди.



Агентлик мутахассислари Ўзбекистон ҳукумати банкларга молиявий кўмак бериш бўйича олган ўз мажбуриятларини бажара олишга қобиллиги борасида шубҳа билдирмоқдалар. Уларга кўра, пул тақчиллиги депозит базасининг ўсиш суратларини пасайишига олиб келиши мумкин.



Ўтган йилнинг охирида, жаҳон молияий инқироз оқибатларидан хавотирланган расмийлар маҳаллий банкларни қўллашга қарор қилдилар ҳамда уларнинг ривожланишига 200 миллион доллардан зиёд маблағ йўналтирмоқчи эканликлари ҳақида билдирган эдилар. Бундан ташқари, банк омонатчиларини рағбатлантириш учун омонатларни суғурталашга мавжуд бўлган олдинги чекловлар олиб ташланди. Шунингдек, ҳукумат олтита маҳаллий банк капиталлашувини кўтади ҳамда уларга 400 миллион доллар инвестиция киритиб иқтисодиётнинг реал секторини қўлламоқчи эканлиги ҳақида маълум қилди. (Ўқинг: Ўзбекистон: Банкларнинг қисман миллийлаштирилиши ёпиқ иқтисодиётни яхшиланишига олиб келиши гумон, 2009 йил 22 январь.)



Расмийлар турли соҳалар дастурларини кредитлаш ҳажмларининг кенгайтирилиши иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш ўсиши суратларини тезлаштиришга кўмак беради дея ўйлаган эдилар.



Аммо эрта баҳордан бошлабоқ давлат олдинроқ ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қодир эмаслигининг аломатлари пайдо бўлди.



Банклар нақд пул беришни кескин равишда чеклаб қўйдилар, ишчи ва ходимларнинг ойлик маошларини нақд пулсиз берилишини, коммунал хизмат тўловлари, электр энергия ва газ учун фуқароларнинг ойлик маошларидан олдиндан бир қисмини ушлаб қолиш амалиётини ҳаётга татбиқ эта бошладилар.



Ўзбекистондаги шарҳловчлардан бирининг айтишича, нақд пул берилишига чеклов киритиш “ҳар ой”да жорий қилинмоқда. Шу билан бирга, Марказий банкнинг шахсан ўзи ҳар бир банк учун нақд пул олишга рухсат берилган мижозларнинг рўйхатини белгилаб берадиган бўлди.



Тошкентлик иқтисодчи Дилмурод Холматов банк тизимида юзага келган ҳозирги аҳволни “хавотирли” дея атаяпти. Негаки, Ўзбекистон банклари давлат пулларига мутлақ қарам бўлиб қолган. Давлат эса ўз навбатида барча банк амалиётларини ўз назорати остида ушлаб туради.



“Инқироз ва экспортдан даромад тушумлари камайиб кетиши, жаҳон нархлари конъюктурасига қарамлик шароитида молиявий секторни пул билан қўллаш бўйича билдирилган режалар кишини шубҳага солаяпти, - дея қайд этади Холматов. – Пул етмай қолиши мумкин”.



Шарҳловчилар банк сектори 2008 йилда эркин маблағларни капитални кўпайтиришга ва аҳолига узоқ муддатли депозитлар бўйича катта дивиденд беришлари шарти билан солиқлардан озод этилганларига қарамай, омонатчиларнинг Ўзбекистон банкларига нисбатан ишонч даражаси пастлигига ишора қилмоқдалар (Ўқинг: Ўзбекистон: Расмийлар депозитлардан маҳрум бўлишнинг олдини олишга уринмоқдалар, 2008 йил 6 ноябрь.)



Аммо бу ҳам ёрдам бермади. “Аҳоли пулини банкларга олиб келмаяпти”, - деди номи ошкор бўлишини истамаган Тошкентдаги тижорат банкларидан бирининг ходими.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists