Ўзбекистон: Ресурс соҳаси тез суратларда ривожланишининг салбий оқибатлари
Ўзбекистон: Ресурс соҳаси тез суратларда ривожланишининг салбий оқибатлари
Нефть разведкаси соҳасига инвестиция маблағлари оқимининг кучайиши ортидан Ўзбекистон иқтисодиётининг хом ашъёга қарамлигини кучайтириши мумкин, дея хавотир оладилар NBCA шарҳловчилари. Бу каби оқибатларни олдини олиш учун ишлаб чиқариш кучларини қайта ориентациялашга кўпроқ эътибор қаратиш ҳамда қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар барпо қилиш лозим.
Май ойининг ўрталарида Ўзбкекнефтегаз холдинги Нефть ва газ конларини геология ва разведкаси институти директор Ғайбулла Абдуллаев чет эл компанияларининг 2010-2015 йилларда мамлакат геология разведкасига 1,9 миллиард долларга қадар инвестиция ётқизишга тайёрлигини маълум қилган эди.(Neft Rossii)
Разведка ортидан ижобий натижалар олинадиган бўлса, нефть ва газ қазиб чиқариш ҳажми анча кўпаяди, 2016 йилга қадар фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ҳажми ўсиши ўн бир фоизни ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳар йили 60 миллиард куб метрга яқин табиий газ қазиб чиқарилади, ундан 17 миллиард куб метри “Ўрта Осиё-Марказ” газ қувури орқали Россияга, 4 миллиард куб метри эса Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларга – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга етказиб берилади. Қолгани ички эҳтиёжларга сарф қилинади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 228 та углеводород хом ашёси конлари кашф этилган, улардан йигирма олтитаси чет эллик инвесторлар иштирокида ўзлаштирилмоқда. Сармоячилар эса ўз маблағларини фақат разведка ва қазиб чиқаришга йўналтиришга уринмоқдалар.
Номи ошкор бўлишини истамаган тошкентлик иқтисодчининг айтишича, ҳозирча чет эллик инвесторлар учун хом ашёни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш уни мамлакатда қайта ишлаганга қараганда “манфаатлироқ”.
“Чет эл мамлакатларида хом ашёнинг барқарор таъминотига муҳтож бўлган қайта ишлаш корхоналари кўп. Шунинг учун ҳам яқин йиллар ичида, агар разведка Ўзбекистон маълумотларини тасдиқласа, бу мамлакат нефть ва газни кўпроқ экспорт қила бошлайди”, - дея прогноз қилади у.
Иқтисодий таҳлилчилар расмийлар фақат конларни ўзлаштиришга маблағ жалб қилиш билан чекланиб қолмасликлари керак, қайта ишлаш соҳасига сервис контрактлари учун сармоя излаш зарур деб ҳисоблаяптилар. Бу мавжуд хом ашё қарамлигининг кучайиб кетиши хавфи билан боғлиқ ва буни Ўзбекистон иқтисодиётининг узоқ муддатли истиқболларини режалаштиришда ҳисобга олиш зарур.
Бордию, табиий ресурсларга талаб ва эҳтиёж кескин равишда тушиб кетадиган бўлса, унда иқтисодда салбий оқибатларнинг олдини олиб бўлмайди, дея қайд этадилар шарҳловчилар. Бошқа тарафдан олиб қараганда, жаҳон бозорида хом ашёга талаб ва эҳтиёжлар ўсаётган бир ҳолатда, агар барча ресурсларни ер ости бойликларини қазиб чиқаришга йўналтирилса, унда технологиялар ривожланиши ортда қолиб кетади.
“Ўзбекистон иқтисодиёти хом ашё қарамлигининг кучайиши амалга ошадими-йўқми, расмийларнинг ўзлари ишлаб чиқарган иқтисодиётнинг диверсификацияси бўйича дастурларини қандай қилиб ҳаётга татбиқ этишларига боғлиқ”, - дея қайд этади суҳбатдош.
Бироқ ҳукуматнинг ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва модернизацияси бўйича режалари ресурс базасини кенгайтириш борасидаги истаклари билан ҳам бевосита боғлиқ, дея гапга қўшилади тошкентлик мустақил журналист Дилмурод Холматов.
“Қайта ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун янги истиқболли қазилма конлари бўлиши керак, - дейди у. – Бироқ янги конларда қазиб чиқариладиган қазилмалар ҳажмига аниқ баҳо бермай туриб улар [инвесторлар] маблағ ётқизишга шошилмайдилар. Агар нефть ва газ етмайдиган бўлса, унда қурилган корхона фойда ўрнига фақат зарар келтирадиган бўлиб қолиши мумкин”.
«Чтобы развивать переработку, нужны новые перспективные месторождения, - говорит он. - Но без точной оценки объемов добычи на новых месторождениях они [инвесторы] опасаются вкладывать деньги. Если нефти или газа не хватит, то завод может оказаться убыточным».
Номи ошкор бўлишини истамаган бошқа бир тошкентлик иқтисодчи унга эътироз билдирди. Унга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти учун реал хавф мавжуд эмас.
“Ўзбекистон ҳукумати яқин беш йил ичида бошқа соҳаларда: нефте-кимё, кимё, қурилиш, энергетика, машинасозликда ҳам бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширмоқчи”, - дея ўз фикрига далил келтиради у.
Мисол учун, Осиё тараққиёт банкидан олинадиган кредитнинг бир қисмига Қашқадарё вилоятида, Помир-Олой тоғ тизмаларининг ғарбий ёнбошида газ-электр станцияси ҳамда қуввати йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлайдиган Устюрт газ-кимё комплекси қурилади.
Ушбу мақола National Endowment for Democracy фонди томонидан молиялаштириб келинаётган “Марказий Осий янгиликлар маълумотномаси” лойиҳа доирасида тайёрланган.