Хусусий телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар давлатнинг сергак назорати остида

Хусусий телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар давлатнинг сергак назорати остида

, ҳукумат эфир устидан назоратни кучайтирар экан, хусусий телерадиокомпанияларнинг медиа-форумлардаги ўзбек ОАВсини леберизациялаш ва демократлаштириш жараёнини муҳокама қилиб айтган дабдабали гаплари кўп ҳам реалликка тўғри келавермайди.



Теле ва радиожурналистлардан ташқари парламент, партиялар ва НПО вакиллари ҳам иштирок этган медиа-форум май ойининг бошларида Ўзбекистоннинг нодавлат телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини бирлаштирувчи ОАВнинг миллий электрон ассоциацияси (ОАВМЭА) томонидан ўтказилганди.



Форум иштирокчилари Ўзбекистонда сўз эркинлигини ривожлантириш ва медиа майдонинин демократиялаштириш соҳасида силжишлар кузатиляпти, деган хулосага келдилар.



Охирги маълумотларга қараганда бугунги кунда мамлакатда 2003 йилдан бошлаб ОАВМЭА соясида бирлашган 55та хусусий телеканаллар ва 20га яқин радиостанциялар фаолият кўрсатади.



Мустақил шарҳловчи Исмоил Ироҳимовнинг гапига кўра, ОАВМЭА пайдо бўлгунга қадар телеканаллар анчагина эркин бўлганлар.



“Бу ассоциация ташкил бўгунга қадар Ўзбекистоннинг деярли барча мустақил телеканаллари “Америка Овози” телевидениесининг дастурларини олиб кўрсатардилар. Радиочастоталарда эса аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги таълимий дастурларни эшитиш мумкин эди. Мана энди ҳеч нарсани кўриб ҳам, эшитиб бўлмайди”, - Иброҳимов.



Кейинроқ бу дастурлар мазкур каналлар эфиридан сиқиб чиқарилганди. Уларни тайёрлашда иштирок этган муҳаррирлар эса ишдан олингандилар.



Мустақил журналист Нидои Мазлумнинг гапига кўра, мустақил телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар давлат томонидан назорат ва таъқиб остида бўлади.



“...Барча мустақил электрон ОАВлар учун махсус ғалвир тайёрланган бўлиб, ундан ўтиш мажбурий бўлган ва умуман олганда уларнинг ҳаммаси бунга сўзсиз бўйсунардилар», - дейди Мазлум.



Шунинг учун мустақил ОАВлар муҳаррирлари хусусий телевидение ва радио жадвалида арслон улушини оладиган кўнгилочар ва носиёсий дастурларга зўр берадиган бўлиб қолдилар. Оммавий-сиёсий характерга эга бўлган кўрсатувлар гоҳида давлатнинг ички ва ташқи «душманлар”ига тамға босарди, деб қўшимча қилади журналист.



Бошқа журналист Мақсуд Ризаев эса, мамлакатда ОАВни леберизациялаш ва демократлаштириш жараёни кетяпти, дейишга ҳали эрта, деб ҳисоблайди. Мустақил телекомпанияларнинг воқеаларни ёритиш масаласига альтернатив тарзда ёндошиш учун ҳар қандай уриниши жуда катта кўнгилсизликлар билан якунланяпти, дейди у.



Андижон ёшлар телерадиокомпаниясининг 2005 йил 13 май воқеаларини, шаҳар кўчаларида ҳукумат ҳарбийлари томонидан юзлаб андижонликларнинг ўққа тутилганларини бевосита олиб намойиш қилгани учун ёпилиши бунинг яққол мисолидир.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists