Ўзбек президенти сўз эркинлиги тарафдори

Ўзбек президенти сўз эркинлиги тарафдори

Thursday, 5 July, 2007
. Бироқ, уларга кўра, вазиятнинг яхши томонга ўзгаришининг иложи йўқ.



27-июн куни оммавий ахборот воситалари ва матбуот куни муносабати билан айтган табрик сўзида, президент “сўз эркинлиги, фикрлар плюрализми, шахсий фикрларни очиқ айтишга ва бунга моне бўлаётган ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш” кераклиги ҳақида гапирди.



Ню-Йоркда жойлашган Журналистларни маҳофаза қилиш қўмитасининг тарқатган хабарига кўра, Ўзбекистон журналистларни қувғинга учратган давлатларнинг бешлигига киради. Ҳозирда 16 ўзбекистонлик журналист ўз эркинлиги ва ҳаётларига хавф туғилаётгани боис давлатдан ташқарида яшашга мажбур.



Маҳаллий журналистлар ва кузатувчилар Каримовнинг юқорида айтган сўзларини ананавий ва ҳеч бир мажбурият юкламайдиган ҳавога айтилган сўзлар, дея эътироф этмоқдалар.



“Бунга ўхшаш нарсаларни президент ҳар йили айтади, бироқ аҳвол ўзгаргани йўқ. Бундан хулоса шуки, айтилган барча сўзлар [навбатдаги] жамоат фикри билан ўйнашдан бошқа нарса эмас», - дея таъкидлайди мустақил журналист Абдулмуҳсий Абдулфаттоҳ.



Унинг ҳамкасабаси Козим Рустамов эса бошқача фикрни олға суради. Унинг сўзларига кўра, бундай гаплар президентнинг мамлакатдаги сўз эркинлигинг йўқлигини қисман тан олиш билан тенг.



Лекин бундай эътирофлар катта ўзгаришларга олиб келиши шубҳали, дейди Рустамов.



“Айнан президент айтаётган нарсаларни қилиш мумкин эмас ва иложиси ҳам йўқ. Чунки, қанчалар ғалат бўлмасин, бизда ўзимизнинг [ҳукумат тарафидан киритилган] сўз ва фикр эркинлигининг тарозилари бор”.



Бошқа бир исмини ошкор этмасликни сўраган журналистнинг фикрича, журналистлар президентнинг мазкур сўзларини киноя билан қарши олаётганларини айтади. Унинг фикрича, Каримовнинг сўзларига амал қилиўга уринганларнинг ҳафсаласи пир бўлади.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists