Банкрот бўлган олтин қазиб чиқариш ташкилоти ким ошди савдосига қўйилади
Банкрот бўлган олтин қазиб чиқариш ташкилоти ким ошди савдосига қўйилади
Дунёда нуфузи борасида иккинчи ўринни эгаллаган Newmont Mining ширкати ўтган йилнинг кузида банкрот деб эълон қилинган Заравшон-Ньюмонт акцияларининг ярмига эга эди. Newmont ширкати, Ўзбекистон давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Navoi Mining and Metals Plant ширкати Мурунтау карьеридан олтин қазиб чиқариш мақсадида Заравшон шахтасини 1992 йилда ишга туширган эди. Ушбу ташкилот 220 миллион тонна маъданни қайта ишлаган ва тоннасига ўртача 1,4 грамм олтин олган.