Ўзбекистон: расмийлар ҳуқуқ фаолларининг талабларини эътиборга олдиларми?

Ўзбекистон: расмийлар ҳуқуқ фаолларининг талабларини эътиборга олдиларми?

One of the Parkent schools where teachers were dismissed. (Photo: Human Rights Alliance of Uzbekistan)
One of the Parkent schools where teachers were dismissed. (Photo: Human Rights Alliance of Uzbekistan)

6 июнь куни пойтаҳдан 25 километр узоқликда жойлашган Тошкент вилоятининг Паркент шаҳрига бир нечта маҳаллий мактаб директорларининг ноқонуний ҳибсга олиниши ва ўқитувчиларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилишини ўрганиш ва текшириш учун Ўзбекистон Олий мажлиси қошидаги инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита ҳамда мамлакат Омбудсмени вакиллари келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу расмийларнинг улар ушбу факт ҳақида бир неча бор мустақил ва чет эл оммавий ахборот воситаларини хабардор қилганларига нисбатан жавоб реакцияси бўлган.

Оммавий равишда ишдан бўшатишлар ва ҳибсга олишлар ҳақидаги хабарлардан сўнг Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси ва Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи вакиллари бу ишга фаол равишда киришиб, маҳаллий расмийлардан адолат ўрнатилишини талаб қила бошлаганлар.

“Бу ҳақда кўп оммавий ахборот воситалари ёза бошладилар, афтидан, айнан мана шу ҳуқуқ тартибот идоралари ва махфий хизматларни қўрқитиб юборган, дея ҳисоблайди Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов. – Улар дарров ҳаракатга тушиб қолдилар ва текширувни бошлаб юбордилар”.

Ўқитувчилар ҳам “кўтарилган шов-шувдан” сўнг суҳбатлашиш учун маҳаллий милиция бошқармасига таклиф қилинганларини тасдиқлаб ўтдилар.

“Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бизга: “тушкунликка тушманглар, биз текширув ўтказаяпмиз, ҳаммаси яхши бўлади” деди”, - дея айтиб берди ишдан бўшатилган ўқитувчилардан бири.

1 июнь куни маҳаллий мактаб ва лицейларнинг раҳбариятлари ўн тўрт нафар ўқитувчини чақиртириб, уларга “ўз ихтиёрларига кўра ишдан кетиш” ни таклиф қилган. Уларнинг кўпчилиги бундай қилишга мажбур бўлган, чунки мактаб раҳбариятлари ўқитувчиларни уларнинг яқинлари билан содир бўлгани каби “жиноий иш қўзғатилиши” билан қўрқитишган.

“Мен ариза ёзишдан бош тортганимдан кейин, - дейди ҳижоб кийган Паркентдаги мактабларнинг ўқитувчиларидан бири, - директор барибир мени ишдан бўшатишини, чунки мактаб низомига кўра ўқув муассасасига диний кийимда келиб бўлмаслигини айтди”.

Эри диний мотивлар бўйича жиноят содир қилганликда гумонланиб, ўн йилдан ошиқ қидирувда бўлган бошқа бир ўқитувчининг айтишича, Паркентдаги таълим муассасаларидан қариндошлари диний айбловлар билан қамалган ёки масжидга борган ўқитувчиларнинг ҳаммаси ҳайдалган. Паркентдаги икки мактабнинг директорлари устидан эса “Ваҳҳобийлик” диний оқимига мансублик айбловлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Паркентда ўқитувчиларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилиши билан бир вақтнинг ўзида етти нафар фермер ва бозорлардаги бир гуруҳ маҳаллий сотувчи аёллар ҳам ҳибсга олинган. Ҳижоб кийган ҳамма тадбиркор аёллар ўз савдо нуқталаридан ҳайдаб чиқарилган.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томониданн молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.


    

Human rights
Frontline Updates
Support local journalists