Хитой махсус вакили Ўзбекистон ва Туркманистонга келади

Хитой махсус вакили Ўзбекистон ва Туркманистонга келади

Тошкент ва Ашхободга ташриф ХХР раисининг махсус элчиси, Умумхитой аёллар федерацияси раисаси Чэнь Чжилининг 2012 йил 5 январидан 14 январигача давом этажак Марказий Осиё сафари доираси амалга оширилмоқда.

Чэнь Чжили хоним сафари Хитой Халқ Республикаси билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллигига тўғри келди.

Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар 2009 йилда “Туркманистон-Хитой” қувури фойдаланишга топширилганидан кейин янги мақомга кўтарилди. Яқин 30 йил мобайнида Ўзбекистон ҳудудидан ҳам ўтган бу қувурдан Хитойга йилига 30 миллиард куб метрдан газ етказиб берилади. Аснода Пекин 2015 йилга бориб газ импортини бир неча баробарга кўтариш ниятида.

Туркманистонлик сиёсий таҳлилчи Қурбан Ювшанов фикрича, Туркманистон-Хитой ва Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги иккитомонлама алоқалар замонамиздаги бошқа кўплаб нарсаларга “умумий қараш” билан тўладир.

“Томонлар нефт-газ соҳасида бўлгани каби иқтисодиётнинг бошқа жабҳаларида ҳам жуда яхши ҳамкорлик қилмоқдалар, - дейди Ювшанов Хитой ширкатлари геологик разведка, қурилиш бизнеси, саноат ва савдо-сотиқ соҳаларида ҳам ишлаётганини қайд этаркан. – Бошқалардан фарқли ўлароқ, Пекин Ашхобод ва Тошкентни жуда яхши тушунади ҳамда сармоя эвазига улардан инсон ҳуқуқларининг яхшиланиши ёки бошқа шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиб ўтирмайди”.

Ҳозирги босқичда бу омил эришилган шартномаларнинг ишончлилигини белгилайди, дея қўшимча қилади эксперт.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.
 

Frontline Updates
Support local journalists