Тошкент фуқароларининг Россияда ҳалок бўлаётганини кўрмаганга олаяпти

Тошкент фуқароларининг Россияда ҳалок бўлаётганини кўрмаганга олаяпти

Monday, 7 April, 2008
. Шарҳловчиларга кўра, шунга қарамай Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда меҳнат муҳожирлиги юқори даражага чиқиб кетганини тан олишни истамаяпти ва бу борада расман ташвиш изҳор этиши даргумон.



Март ойининг охирида “Уйғон Ўзбекистон!” Демократик ёшлар ҳаракати 2008 йил 31 март куни Россияда ҳалок бўлган ўзбекларнинг Хотира Куни дея эълон қилиниши ҳақидаги хабарни ёйинлаганди. Ҳаракат фаоллари тез кунлар ичида турли мамлакатларда Россия элчихоналари олдида норозилик акцияларини ўтказилиши ҳақида билдирдилар.



Мурожаатномада таъкидланишича, ўтган йилнинг ўзида юзга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари россиялик тақирбошларнинг қурбонларига айланган, Кремль эса ирқий нафрат негизидаги жиноятларнинг олдини олиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти.



Фаолларни ташвишга солаётган яна бир нарса шуки, тақирбошларнинг марказий осиёлик муҳожирларга ҳужумлари ўсиши қабатида, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари кўпинча миллатчилик негизида содир этилган жиноятларни енгилроқ қилиб расмийлаштирмоқдалар ёки уларнинг текширилишига ҳалақит берувчи бюрократик тўсиқлар яратмоқдалар.



Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур юзта қурбонларга нисбатан бор-йўғи “майда безорилик” моддаси бўйича 25 та жиноят иши қўзғатдилар, холос, дейилади мурожаатномада.



Москвадаги “Сова” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази маълумотига кўра, Россияда 2008 йил март ойининг ўзида ирқий нафрат негизида ўттиз марта тажовуз содир бўлган, камида ўн нафар марказий осиёлик мардикорлар ҳалок бўлган.



Қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари бу борада расмий баёнот билан чиқиб бўлдилар, аммо Ўзбекистон ҳукуматидан шу чоққача бирор нидо чиққани йўқ.



Россияда тақирбошлар ҳужумига учраган йигитнинг акаси, Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бухоролик ёш йигит Аббоснинг айтишича, унинг оиласи “бирор-бир адолатга эриша олмаган”.



“Ўтган йили бўламни “тақирбошлар” калтаклаганида, биз Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилдик. У ердагилар бизга очиқдан-очиқ менинг укамни деб Россия ҳукумати билан муносабатларни бузмасликларини ва бирор чора кўрмасликларини айтдилар”.



Аббоснинг айтишича, Москвага кўп марта бориб келишлар натижа бермаганидан кейин унинг оиласи бу ишни қонуний тарзда кўрилишидан умидини узиб қўйдилар.



“Милицияда ҳар сафар жиноят иши ёпилган бўлиб чиқади, амакимнинг тинимсиз ҳаракатларидан кейин эса ишни безорилик моддасига расмийлаштириб юбордилар”.



NBCA кузатувчилари Ўзбекистон расмийлари муаммони ҳал қилиш борасида қандайдир ҳаракат қилишни бошлаши ёки ҳеч бўлмаса бу борадаги ўз позицияларини изҳор этишига умид ҳам қилмаяптилар.



“Ҳукуматимиз Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиши у ёқда турсин, балки, ҳаммани Ўзбекистон МДҲ таркибига кирувчи бошқа ҳар қандай мамлакатдан кам бўлмаган ҳолда ривожланаётганига ишонтирмоқчи бўладилар. Расмийлар кўплаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари чет элга чиқиб кетаётганини тан олгиси ҳам келмаяпти”, - дейди тошкентлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев.



Унинг қайд этишича, Россиядаги меҳнат муҳожирларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда машруъ меҳнат муҳожирларига квота ажратишга уринаётган МДҲнинг бошқа республикаларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон бу йўналишда деярли ҳеч нарса қилмаяпти.



“Ҳукумат россиялик расмийларнинг бундай жиноятларга йўл қўйиб бераётгани учун ҳеч қандай қораловчи баёнотлар билан чиқмайди. Негаки, Москва Тошкентнинг асосий инвестори ва сиёсий ҳамкоридир”, - дейди Ўзбекистон пойтахтида истиқомат қилувчи ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири бўлган бошқа эксперт.



“Шунча йиллардан бери мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмаган ҳукумат чет элдаги ўзбекларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳам ҳеч нарса қилмайди”, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.



Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг ҳисобича, аҳолиси дерли 28 миллион кишидан иборат мамлакатнинг 3 миллиондан 5 миллионгача бўлган фуқаролари Россия ва Қозоғистонга пул ишлагани чиқиб кетган.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists