Ўзбекистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш масаласида ютуқлари ҳақида сўз юритиш қийин

Ўзбекистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш масаласида ютуқлари ҳақида сўз юритиш қийин

Monday, 14 May, 2007
, дея ҳисоблайдилар шарҳловчилар.



24 апрел куни Тошкентда конференция бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат органлари билан қилган ҳамкорлиги таҳлил қилинди.



Миллий марказнинг директори Акмал Саидовнинг айтишича, умум тан олинган халқаро ҳуқуқ нормалари приоритети ҳақидаги конституцион тамойиллардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон инсон ҳуқуқи бўйича кўплаб халқаро келишимларга қўшилмоқда.



“Шу келишимлар асосида инсон ҳуқуқи ва эркинлиги таъминлаш бўйича қўйилган мажбуриятлар бажарилади”, дейди у. Саидовнинг фикрича, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича “мамлакатда давлат тизими муваффақиятли иш олиб бормоқда”.



Январ ойининг ўрталарида таъқиқланган “Эрк” партиясининг китобларини ўзида сақлагани учун ҳибсга олинган ва конституцион тузумни издан чиқаришга уринишда айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилинган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраеванинг устидан чиқарилган суд ҳукми билан юқорида айтиб ўтилган конференция айни бир пайтда бўлиб ўтди.



Бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларининг ва шарҳловчиларнинг фикрича, бундай тасодифлардан кейин инсон ҳуқуқи масаласида мамлакат бирор натижаларга эришиши ҳақида сўз юритиш қийин.

Эркин шарҳловчи ва журналист Иброҳим Исмоиловнинг сўзларига кўра, ҳукумат очиқчасига ва аёвсиз равишда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги ҳар қандай тушунчаларни йўққа чиқариб, “айбсиз қўзичоқ” ўйнини ўйнашда давом этмоқда.



“Менга маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг халқаро ҳуқуқ нормаларига иштирок этишига қарамай, мамлакатда ўз фуқароларининг ҳуқуқларини бузиш ва инсон ҳуқуқини арзимас нарса каби эътибор қилиш оддий норма бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда конференция сўз юритишмаган”, – дейди Исмоилов.



Бу каби фикрни “Эзгулик” ҳуқуқни ҳимоя қилиш нодавлат жамиятиниинг вакиллари ҳам қўллайдилар. Уларга кўра, конференциядаги айтилгани каби “мамлакатда инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича давлат тизими муваффақиятли иш олиб бормоқда” дея эълон қилишга Ўзбекистоннинг етарли асослари йўқ.



Ўзбекистон эркин ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббускор гуруҳининг раиси Суръат Икромовнинг фикрича, “конференция иштирокчиларининг даъволари ҳақиқатдан жуда йироқ. У ерда шундай сўзларни эшитиб, кўз ёш ва оғриқ ичида ҳам кулгидан ўзингизни тута олмайсиз”.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists