Ўзбекистон: Қорақалпоғистонлик фаоллар ғазабланмоқда

Ўзбекистон: Қорақалпоғистонлик фаоллар ғазабланмоқда

Friday, 10 April, 2009
, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Қорақалпоғистон автоном республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий судида 2009 йил 7 апрель куни мансабини суистеъмол қилишда айбланаётган Ўзбекистон Давлат бионазорати Амударё сув инспекциясининг бошлиғи Мақсет Қўсбергенов устидан суд маҳкамасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.



Мақсет Қўсбергенов 2008 йилнинг декабрь ойида бир ярим минг АҚШ доллари миқдорда пора олишда айблов билан ҳибсга олинган эди. Бу порани тергов фаразига кўра, аслида унинг қўл остида ишлайдиган ходими қайсидир тадбиркордан олган бўлиб, кейинчалик ўз навбатида Қўсбергеновга бериши керак бўлган эмиш.



Қўсбергеновнинг касби биолог, илмий ва экологик доираларда кўп йиллар давомида Қизил китобга киритилган реликт ҳайвон саналувчи сайғоқларни қириб йўқ қилаётган браконьерларга қарши шавқатсиз равишда курашиб келаётгани билан танилган.



Апрель ойининг бошида экологик ташкилотлар ва собиқ Совет Иттифоқининг турли мамлакатларидаги журналистлардан тўқсон бешдан зиёд вакиллари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг номига Мақсет Қўсбергеновнинг жиноий фаолияти борасида шубҳа билдираётганлари ҳақида мурожаат билан чиқдилар.



Автоном республика Олий суди аппеляция ҳайъатининг 2008 йил ноябридаги қарори билан бангфурушликда айбланган бошқа қорақалпоғистонлик бошқа фаол – ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Солижон Абдураҳмонов ўн йилга озодликдан маҳрум этилган эди.



Ўзининг профессионал фаолияти давомида Абдураҳмонов интернет нашрларда Қорақалпоғистондаги коррупция ҳолатлари ҳақидаги мақолаларини чоп этиб келган.



Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) Қорақалпоғистон бўлимининг бошлиғи, олтмиш ёшли Турсунбой Ўтемурадовни 2007 йилда таъқиб остига олидалар ва ишини судга ошириб юбордилар. Давлатга уч ярим минг АҚШ долларидан зиёд жарима тўлаганидан сўнг уни панжара ортидан озод қилдилар. Шундан кейин ЎИХЖ маҳаллий бўлими ҳам ёпиб қўйилди.



“Айнан ўша пайтдан бошлаб [автоном республикада] фуқаролик фаолликни бостириш технологияси ишлаб чиқарила бошланди”, - дейди маҳаллий журналистлардан бири.



Автоном республиканинг пойтахти бўлган Нукусдаги жамоатчилик ташкилотлардан бирининг фаолларидан бирига кўра, расмийлар суд ёрдамида таъқиб этиш йўли билан Қорақалпоғистонни ўлик ахборот зонасига айлантирмоқчилар.



Шарҳловчиларнинг ўйлашларича, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаолларни даф қила туриб, уларга бир неча йиллар давомида сохталаштирилган айбловлар эълон қилаётган ҳукумат шу йўл билан кенг жамоатчиликдан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунбузарликлар билан биргаликда минтақадаги бостириб келаётган экологик ҳалокат ҳақидаги ҳақиқатни яширишга интилмоқда.



Қорақалпоғистон автоном республикаси Оролбўйи соҳилининг жанубий қисмида жойлашган. Орол денгизи қуриб кетгани важидан унинг туби жазирама ўлик чўлга айланган. Сўнгги йилларда бу минтақада иқлим бутунлайига ўзгарди. Шамол бўронлари эсиб туради ва ўзи билан захарли моддаларига тўйинган қум зарраларини олиб келяпти.



Сифатли сув етишмаслиги ҳамда чўл бостириб келаётгани важидан аҳоли ичимлик сувининг тақчиллигини бошидан кечирмоқда, минтақада қашшоқлик ва ишсизлик даражаси жуда ҳам баланд.



Кузатувчиларнинг айтишларича, салбий ижтимоий-иқтисодий вазият, маҳаллий фаолларга давом этаётган босим жамиятда норозилик кайфиятларининг ўсишига олиб келиши мумкин.



“Айни пайтда жамиятда Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидан чиқиши тўғрисида сўзлар юриб қолди, - дея қайд этади маҳаллий шарҳловчилардан бири, - бу ҳақда кучишлатар маҳкамаларнинг ҳам хабари бор. Шунинг учун ҳам улар ўзгача фикрлаш ва ҳаққоний ахборот тарқалишига қарши курашни ўзлари учун устивор вазифа деб биладилар”.



Кўринишидан бу ҳақиқатга анча яқин.



Кўп йиллардан бери минтақадаги биотурфалик муаммолари билан шуғулланиб, шу мавзудаги муаммоли мақолалар чоп этиб ҳамда маҳаллий мутасаддиларнинг ҳам тинчини бузиб келган Мақсет Қўсбергенов устидан ўтаётган суд жараёни ўзбекистонлик расмийларнинг ўзгача фикрларга тоқати йўқлигини намойиш этмоқда.



“Ҳақиқат душманлари ҳаддан зиёд кучли ва боз устига аламзада бўлиб қолганлар”, - дейди Қорақалпоғистондаги ҳибсга олишлар ҳақида эшитган украиналик эколог олим Евгений Роман.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists