Ҳукумат меҳнат муҳожирлари ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайди

Ҳукумат меҳнат муҳожирлари ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайди

-китоб қилишнинг такомиллаштирилган тизими мамлакатни тарк қилган фуқароларни давлат томонидан назорат қилинишини осонлаштиради, дейди кузатувчилар.



Интерфакс ахборот агентлигининг 18-май куни тарқатган хабарга кўра, ўзбек ҳукумати иш қидириб кетган фуқаролар ҳақида янада кўпроқ ахборот йиғишга ёрдам берадиган қарор қабул қилган.



Ҳали расмий ОАВларда тарқатилмаган ушбу қарорнинг моддаларига кўра, ватанини иш излаб ташлаб чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар чегарада махсус божхона декларацияларини тўлдиришлари керак ва унда бўлажак ишлари ва яшаш жойлари ҳақида ёзишлари лозим.



Статистика ва божхона қўмиталари чет элга чиққан фуқароларнинг сони ва мақсадлари ҳақида ҳар уч ойда ҳисобот бериш вазифасини олдилар, ўзбек ТИВи бўлса консулликлар орқали ўзбекистонликларнинг ҳориждаги ишларини мониторинг қилади.



Мазкур қарорга биноан чет элда ишлашга рухсатнома учун олинадиган тўлов миқдори озайтирилади ва рухсатнома олиш жараёни ҳам енгиллаштирилади. NBCAнинг Ўзбекистондаги манбаларига кўра, илгари бу тўлов 40 АҚШ доллари миқдорида чет элга, мисол учун Жанубий Кореяга, қонунан ишлагани чиқиб кетаётганлардан олинар эди.



Россия ва Қозоғистонга иш излаб чиқиб кетаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти ноқонуний ҳолда чиқиб кетади ва бундай рухсат олиш учун керак бўлган қийин жараёндан ўтмасликни афзал кўради. Турли маълумотларга кўра, 26 миллионлик аҳолининг 3 миллиони ҳозирда муҳожирликда, аксарияти Россияда, ишлаб юрибдилар.



Ҳукумат ўз фуқаролари қайси давлатда эканликларини билгач, муҳожирларнинг ҳуқуқлари борасида ўша давлат раҳбарияти билан келишимлар тузади ва муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, деб умид қилади сиёсатшунос Бахтиёр Исабек.



“Ҳукумат [бу қарорни қабул қилиш билан] меҳнат муҳожирлари ҳақида ҳеч қандай мажбурият олмай туриб, уларнинг қаерда ишлаётганларини билмоқчи”, - дейди Исабек.



Ҳукумат муҳожирларни рўйхатга олишнинг янги усулларни киритаркан кейинчалик улардан қандайдир тўловлар олишни мўлжаллаётган бўлиши мумкин, деган хавотирни билдиради сиёсатшунос Исабек.



«Менингча, ҳукуматнинг асосий мақсади ҳозиргача эътибордан четда қолаётган ушбу фуқаролар тоифасининг ишлаган пулларини назорат қилиш, яъни асосий мақсад иқтисодий мақсаддир”, - дейди у.



Тошкентдаги Демократик ташаббуслар марказининг собиқ раҳбари Искандар Худойбергановга кўра, башарти муҳожирлардан айтиб ўтилган тўловлар олинадиган бўлса, бу сиёсат одамларни фуқароликларидан воз кечишларига олиб келиши мумкин.



Худойбергановнинг фикрича, муҳожирларни рўйхатга олишнинг такомиллаштирилган усуллари ҳукуматга уларнинг устидан сиёсий назоратни кучайтиришга имконият яратади.



“Бу ерда [Ўзбекистондаги] тоталитар тузум ва амалга оширилаётган мутлақ кузатув ҳақида гап кетаяпти; ҳатто маҳалла қўмитаси кимни тутиш кераклигини билади, расмий идораларнику қўяверинг”, - дейди сиёсатшунос.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists