Ҳукумат Америка бизнесини “сиқиб” чиқармоқдами?

Ҳукумат Америка бизнесини “сиқиб” чиқармоқдами?

, Ўзбекистондаги энг катта уяли алоқа компанияларидан бирининг ёпилиши мамлакатда Америка иштирокидаги бизнесни камайтириш йўлидаги уринишларнинг кичик бир кўринишидир.



Шу йилнинг 5 февралидан бошлаб 400 мингга яқин абонентга хизмат кўрсатаётган етакчи уяли алоқа операторларидан бири Coscom компанияси вақтинча хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бунга сабаб ўлароқ, суд қарори билан Ўзбекистон алоқа ва ахборот Агентлиги томонидан компаниянинг лицензияси 10 суткага олиб қўйилди.



Ўзбекистон алоқа ва ахборот Агентлигининг хабар қилишича, бунга Coscom компаниясидаги техник носозликлар ҳамда 30 январ куни тахминан икки соатга алоқанинг узиб қўйилиши ва бу ҳақда агентлик компания томонидан огоҳлантирилмаганлиги сабаб бўлган.

Лекин, маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, Coscom компаниясининг 85 фоиз акциялари Американинг MCT Corporation компаниясига тегишли эканлиги бунга асосий сабаб бўлган.



Coscom лицензиясининг вақтинча олиб қўйилиши бу Америка компаниялари ёки унга яқин бўлган компанияларга ўтказилаётган навбатдаги босимлардан биридир”, − дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев.



Йўлдошев сўзларининг далили сифатида яқиндагина ёпилган Америка-Ўзбекистон ҳамкорлигидаги олтин қазиб олувчи Зарфшон-Ньюмонт корхонасини ҳамда ўтган йили ёпилган Каунтерпарт Интернешнл ташкилоти, Академик таълим ва тараққиёт бўйича Ҳамкоролик ташкилоти, шунингдек, Фридом Хаус каби Америка томонидан молиялаштирилаётган халқаро нодавлат ташкилотларнинг филиалларини ҳам мисол қилиб келтирди.



NBCAнинг тошкентлик таҳлилчиси Владимир Никитин яна бир бошқа жиҳатга эътибор қаратади. Унинг таъкидлашича, Coscom компаниясига нисбатан “ов” ўтган йилиёқ бошланган. Ўша пайтда компания солиқларни яшириш ва молиявий қонунбузарликда айбланган эди. Бунга қўшимча равишда тазйиқларнинг сабабларидан яна бири россиялик компанияларнинг қизиқчиликлари ҳам бўлиши мумкин.



“Эҳтимол, ҳукумат таркибидаги Россия уяли алоқа компанияларининг манфаатини кўзловчи қайсидир бир шахс Coscomнинг лицензияси олиб қўйилишидан манфаатдор бўлади” , −дея қўшимча қилади Никитин.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists