Матбуот нашрларига мажбурий обуна давом этмоқда

Матбуот нашрларига мажбурий обуна давом этмоқда

Saturday, 29 August, 2009
. Бунинг учун улар одамларга босим ўтказишнинг турли услубларини ихтиро қилдилар. Шу йўл билан расмийлар бири-биридан фарқ қилмайдиган пропагандистик нашрларни молиялаштиришга ҳаракат қиляптилар, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Айни пайтда Ўзбекистонда 2010-чи йилга даврий нашрларга обуна компанияси давом этмоқда.



Истаган киши истаган газета ва журналларга тўрт юздан зиёд нашр номларини ўз ичига олган махсус каталог бўйича обуна бўлиш мумкин.



Аммо давлатга қарашли ҳамда расмийларга кўра, ҳар бир фуқаро ўқиши лозим бўлган бир қатор ижтимоий-сиёсий нашрлар ҳам мавжуд.



Буларнинг қаторига ҳукумат ва парламент хроникаси, президент фармонлари ва нутқлари, ҳамда ахборот ва янгиликларни чоп этадиган “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи”, “Хабар” каби нашрлар киради.



Бундан ташқари, мажбурий обуна пакетига вилоят ва туман ҳокимликларининг нашрлари ҳамда мисол учун, милиция ёки банклар фаолиятини ёритишга ихтисослашган маҳкама ва идораларга қарашли нашрлар ҳам киради.



Мамлакат марказидаги Жиззах вилояти ҳокимлигида ишлайдиган масъул ходимлардан бири номи ошкор бўлмаслик шарти билан ҳукуматга қарашли матбуотга одамларни мажбурий тарзда обуна қилдириш масаласи фақат маъмурий ресурслардан фойдаланган ҳолда ҳал қилиниши ҳақида сўзлаб берди.



Давлатга қарашли ва хусусий ташкилотлар, ишчи-ходимлар, талабалар ва оддий одамлар қандай миқдорда ва қандай газета ва журналларга обуна бўлиши тўғрисида юқоридан кўрсатма келганидан кейин, ҳокимликлар ижро этилиши мажбурий бўлган махсус директива ишлаб чиқарадилар.



“Разнарядка кучишлатар тузилмалар, прокуратура, солиқ идоралари ва банклар раҳбарларига етказилади, - дейди мутасадди, - улар ўз навбатида батафсилроқ бўлган кўрсатмаларни ишлаб чиқадилар ҳамда корхона ва ташкилотлар, бизнес субъектлари, фермерларга етказадилар”. Маҳаллий шарҳловчиларга кўра, газета ва журналларга обуна ташкил этишнинг бундай схемаси анча йиллардан бери ишлаб келмоқда.



Наманган вилоятида яшайдиган Мухлиса исмли аёлнинг қайд этишича, расмийлар аҳолини керакли газеталарни олишига мажбур қилувчи “етарли даражада таъсир воситаларига эга”.



“Мисол учун, солиқ идоралари корхоналар ва тадбиркорлар обуна бўйича юқоридан тушган кўрсатмани бажармагунларига қадар навбатдаги ҳисоботни қабул қилмайдилар. Прокурорлар обунадан бош тортган одамнинг бошига анча қора кунларни солишга қодир. Банкирлар эса мижозлари обунани ташкил этмасалар уларга вақтида нақд пул бермай қўядилар”, - дейди Мухлиса.



Тошкентда ишлайдиган банк ходими Баҳром мажбурий обуна оила бюджетига катта талафот етказаётгани борасида ҳасрат қилади.



“Мени “Халқ сўзи” газетасига бир йилга обуна бўлишга мажбур қилдилар ва ойлик иш ҳақимдан деярли 55 долларга тенг бўлган пулни ушлаб қолдилар, - дейди аччиғи келиб Баҳром. – Бу мен оладиган иш ҳақимнинг деярли учдан бирига тенг. Энди қолган 110 долларга бир ой давомида оиламни қандай қилиб боқаман?”



Тошкент ахборот технологиялари университетининг талабаси ҳам стипендиянинг бир қисмини “Хабар” газетасига обуна бўлиш учун ушлаб қолингани борасида шикоят қилди.



“Бизга таҳририятнинг пули йўқлиги учун газетани қўллаб юборишимиз лозим, деб айтишди. Аммо тушуна олмай қолдим, нега энди газетани айнан биз қўллашимиз керак экан? Ахир бу газетани биз илгари ҳеч қачон ўқимаганмиз-ку”, - дейди у.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists