Андижонда янги шаҳар ҳокими

Андижонда янги шаҳар ҳокими

Friday, 6 July, 2007
4-июл куни Андижон шаҳар Кенгашининг сессияси Андижон вилояти ҳокими Аҳмад Усмоновнинг таклифига биноан 50 ёшли Андижон вилоятида туғилган Абдулхамид Нишоновни Андижон шаҳри ҳокимлигига тайинлади. Бу лавозимгача Нишонов Тошкентда жойлашган бизнес ташкилотларининг бирида бошлиқ вазифасини ўтаб келган.



Шаҳарнинг олдинги ҳокими Абдумажид Эгамбердиев шу йилнинг январ ойида юрак хуружидан вафот этган. Мазкур шаҳарда 2005-йилнинг май ойида ҳукумат қўшинлари бир неча юзлаган кўча намойишига чиққан фуқароларни отиб ташлаган эди.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists