Россия ШҲТ ҳудудларида соғлиқни сақлаш ҳақида қайғурмоқда

Россия ШҲТ ҳудудларида соғлиқни сақлаш ҳақида қайғурмоқда

Monday, 25 June, 2007
(ШҲТ) таркибида Россия бошчилигида янги соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинади. Кузатувчиларнинг фикрига кўра, янги ташкилотга сиёсий компонентнинг таъсири соғлиқни сақлаш ҳаракатларидан устунроқ туради.



ШҲТнинг Корчалонлик кенгашининг бошқарма раиси ва Россия Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий 10 июн куни ШҲТ 2007-йили Россия бошчилигида соғлиқни сақлаш ташкилотини тузишини хабар қилган.



Унинг таъкидлашича, ШҲТ Дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг аналогига айланади ва ШҲТ таркибидаги соғлиқни сақлаш вазирликларининг ишини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Ҳозирда ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон аъзо.



Тожикистонлик кузатувчи Парвиз Мулложоновга кўра, Россиянинг ташаббуси ШҲТ ичра интеграция жараёнларини кучайтиришига қаратилган ва бу ҳолда «Россия бошловчилик ролини ва ҳаражатларнинг асосий қисмини ўз зиммасига олади».



“Балким бу қадамдан мақсад ШҲТга аъзо давлатларнинг халқаро ҳамжамият, АҚШ ва Евроиттифоқдан олинадиган ёрдамга бўлган муҳтожлигини пасайтиришдир”, - дейди у.



Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясининг проректори Игор Самченкога кўра, ШҲТ таркибига соғлиқни сақлаш компонентининг киритилиш ташаббуси сиёсий заминга асослангани эҳтимолдан ҳоли эмас.



“Бу ШҲТнинг регионал бир ташкилот ўлароқ регион ҳаётининг ҳар жабҳасига кириб борган бир ташкилотга айлантириш мақсадида қўйилган қадам. НАТОга алтернатива шакллантириш жараёни давом этмоқда. Умумий иқтисодий, ҳуқуқий ва таълимий бир муҳит яратилмоқда. 2009-йилда ёшлар ташкилотларинг ассоциациясини тузиш режалари мавжуд. Табиийки соғлиқни сақлаш жабҳасини қамраб олиш талаби туғилмоқда”, - дейди у.



Қирғизистонлик сиёсатшунос Тўқтагул Какчекеевнинг эътирофича, ШҲТнинг тиббиёт соҳасидаги қадамлари Қирғизистонга ўхшаган кичкина давлатлар учун ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва СПИД, “парранда тумови” каби касалликларга қарши самарали курашишда қўл келиши мумкин.



«ШҲТ нафақат бошқа аъзо давлатлар, балки Қирғизистон ҳам катта эҳтиёж сезаётган жабҳада ажойиб бир фикрни олға сурмоқда», - дейди сиёсатшунос.



Мулложонов ҳам шу фикрни қўллайди ва унга кўра, Тожикистон бошқа аъзо давлатларга солиштирганда тиббиёт соҳасида анча орқада қолган ва шундан келиб чиқиб Тожикистон бу янги тузилаётган ташкилотдан ёрдам олувчи томонга айланади.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists