Муҳожирот МДҲни бирлаштирувчи омилга айланади
Муҳожирот МДҲни бирлаштирувчи омилга айланади
МДҲни ислоҳ қилиш фаолларидан бири бўлган, ўтган йили ислоҳотнинг беш асосий йўналишини (улар орасида муҳожиротни тартиб солиш ҳам бор) таклиф қилган Назарбоев йилнинг бу танлови тўғрисида 10 июнь куни МДҲ лидерларининг норасмий саммити чоғида билдирган.
Россия ва Қозоғистон ҳар йили Украина, Молдова, Беларусь, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган минглаб мавсумий меҳнат муҳожирлари интилувчи МДҲдаги асосий мамлакатлар бўлиб ҳисобланадилар. Қозоғистондаги гастарбайтерлар миқдори қарийб 200-300 минг кишини ташкил этади, Россияда эса бу рақам 10-15 миллионга етади.
Шунинг учун ҳам [мазкур] таклиф МДҲдаги барча давлатлар манфаатларига дохилдир, дея қайд этади қозоғистонлик сиёсатшунос Дўсим Сатпаев.
Мисол учун, Қозоғистон ҳозирда Марказий Осиёдан Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари учун транзит ҳудудгина эмас, кўп миқдордаги муҳожирлар, шу жумладан, ноқонуний муҳожирлар ишлаётган мамлакат ҳамдир.
Журналист Айгул Ўмарова сўнгги йилларда Назарбоев МДҲни ислоҳ қилишни таклиф қилганини, “аммо у таклиф қилган нарса ҳар доим ҳам ҳамдўстликка кирувчи бошқа мамлакат раҳбарларининг фикри билан мос тушмас”лигини қўшимча қилади.
Муҳожирот “қандайдир ягона сиёсатни ишлаб чиқиш” мумкин бўлган истиқболли йўналишнинг айнан ўзидир, дейди у.
Сиёсатшунос Эдуард Полетаевнинг фикрича, ҳозир “МДҲ мамлакатларидаги бошқа интеграцион ташаббуслар юзасидан мақтанадиган ҳеч нима йўқ”, шунинг учун ҳам муҳожирот каби масалаларга диққат-эътиборни жамлашдан бошқа иш қолмаяпти. Бунинг устига, МДҲ пайдо бўлганидан буён ўтган 15 йил ичида мамлакатлар иқтисодиёти турли суръатларда ўсди, бу эса миграцион оқимларнинг кенгайишига олиб келди.
Қозоғистон транзит давлат сифатида ноқонуний муҳожирот билан курашни кучайтиришга ҳамда ўзининг қонуний ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади. Янги миграцион шартномалар МДҲ ичидаги муҳожиротни машруълаштиради, бу эса барча томонлар учун манфаатлидир, деб ҳисоблайди Полетаев.
(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)