Ҳуқуқ ҳимоячиларига бўлган босим Евпропа Иттифоқи билан бўладиган музокарага халақит беради

Ҳуқуқ ҳимоячиларига бўлган босим Евпропа Иттифоқи билан бўладиган музокарага халақит беради

Wednesday, 18 April, 2007
. Европа Иттифоқи ҳам бу мамлакатга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бироқ шарҳловчиларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларига босим ўтказишда давом этиш билан Европа Иттифоқи билан бўладиган музокараларнинг тикланишига халақит бермоқда.



Шу йилнинг 14 майида Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан эълон қилинган сакцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиши керак. Бу санкциялар 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг халқаро текширув ўтказишга Ўзбекистон розилик бермагач, эълон қилинган эди.



2005 йилнинг 13 майида ҳукумат аскарлари мамлакатнинг шарқидаги Андижон шаҳри аҳолиси намойишчиларига нисбатан ўт очиб юзлаб одамларни ўлдирган. Ўзбекистоннинг берган расмий маълумотига кўра ўлдирилганларнинг аксари террористик гуруҳларга алоқадор бўлганлардан иборат. Бошқа мустақил манбаларнинг қатъий таъкидлашларича, андижонликлар адолатлиз равишда ҳибсга олинган бир қанча маҳаллий тадбиркорларнинг озод қилинишини талаб қилиб намойишга чиққанлар.



Шу ойда ташқи сиёсий алоқалар бўйича Европа Иттифоқининг комиссари Бенита Ферреро-Вальднернинг маълум қилишича, Европа Иттифоқининг бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича хавотирда эканлигини тушунган ҳолда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ўз қарашларини “ўзгартириш” ҳоллари кузатилмоқда.



Бундан ташқари ЕХҲТ раиси Мигель Ангель Моратинос 12 апрелдаги Тошкент сафарида тез фурсатда санкцияларнинг бекор қилиниш эҳтимоли борлиги хақида хабар қилди.



Ғарбнинг Тошкентга бўлган ўз муносабатларини мўътадиллаштираётганига қарамай, бу мамлакатдан келаётган сўнгги янгиликлар Европа Иттифоқи билан бўладиган музокаранинг бошланишига халақит бериши мумкин.



19 апрел куни 2006 йилнинг декабрида ҳукумат томонидан ҳибсга олинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзова устидан суд жараёни бошланган. Ниёзова ноқонуний равишда чегарадан ўтганликда ҳамда мамлакатда беқарорликни вужудга келтиришга уринаётган хорижий мамлакатларнинг молиявий кўмагида конституцион тузумга қарши материалларни тарқатганликда айбланмоқда ва ўн йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.



13 апрелда Ўзбекистон Адлия вазирлиги халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг Тошкент бўлими директорининг аккредитацияси муддатини узайтиришдан бош тортган.



“Европа Иттифоқи Марказий Осиёга диққатини қаратиб турганда ҳамда Иттифоқ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни таҳлил этишга киришаётган бир пайтда, шунингдек, май ойидаги санкциялар юзасидан бирор қарор қабул қилиниш арафасида содир бўлаётган бу ҳолатлар [яъни Human Rights Watch ташкилотининг аккредитациясига рад жавобини бериш ва У.Ниёзова устидан кетаётган суд жараёни] жуда ажабланарли ҳол”, – дейди Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими директорининг ўринбосари Рейчел Денбер.



Денбернинг айтишича, Адлия вазирлиги бу ташкилот фаолияти давомида ўз устави доирасидан ташқарига чиқиб кетган деган баҳона билан аккредитация муддатини узайтиришдан бош тортиш сабабларига аниқлик киритиб ўтирмади.



Энди мамлакатдаги ягона халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўз ишида жиддий қийинчиликларга дуч келади, – дейди у, – инсон ҳуқуқлари соҳасида бирор жўяли ўзгаришнинг йўқлиги Европа Иттифоқи билан бўладиган музокараларнинг ривожланиб кетишини қийинлаштириши мумкин.



“Европа Иттифоқи Андижон воқеаларини таҳлил қилишга ва инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам музокаралар олиб боришга Ўзбекистоннинг тайёр эканлигини ривожланиш дея баҳолади. Лекин музокара қилишга берилган ваъданинг ўзи ривожланиш дегани эмас. Ривожланиш бу ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсдан озод қилиш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ва қийноқларни тўхтатишдир”.



Тошкентда бир неча йиллар дипломат сифатида фаолият юритган Қирғизистондаги “Сиёсат, дин, хавфсизлик” фондининг президенти Ўрозбек Мўлдалиевнинг фикрича, инсон ҳуқуқлари бўйича мамлакатдаги аҳвол Европа Иттифоқининг санкциялар ҳақида бирор қарорга келиши учун салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.



“Ўлкадаги вазият Ўзбекистон фойдасига ижобий баҳо қўша олмайди. Энди Европа Иттифоқи Андижон воқеаларидан кейинги санкцияларни бекор қилиши гумон. Чунки бунга Human Rights Watch ташкилоти масаласидаги ишлар тўсқинлик қилиши мумкин”.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists