Ўзбекистон: ҳуқуқ фаолининг муддатидан аввал қамоқхонадан бўшатилиши

Ўзбекистон: ҳуқуқ фаолининг муддатидан аввал қамоқхонадан бўшатилиши

Норбой Холжигитов, председатель Самаркандской областной ячейки Общества прав человека и руководитель областного подразделения партии "Озод дехконлар" (Фото: IWPR)
Норбой Холжигитов, председатель Самаркандской областной ячейки Общества прав человека и руководитель областного подразделения партии "Озод дехконлар" (Фото: IWPR)

Ўзбекистон расмийлари Инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилоят бўлими раиси ва «Озод деҳқонлар» партиясининг вилоят бўлинмаси раҳбари Норбой Холжигитовни муддатидан олдин қамоқдан озод қилдилар.

Ҳуқуқ фаоли 2005 йилда, қонли Андижон воқеаларидан кейин, сафдошларининг сўзларига кўра, уйдирилган “туҳмат ва товламачилик учун” судланиб, 10 йил қамоқ жазосига маҳкум этилганди.

Ўша пайтда уни қўллаб 800 киши норозилик намойиши уюштиргандилар, шундан кейин расмийлар суд адолатли бўлишига ваъда берганлар. Бироқ 2005 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтган маҳкама ёпиқ тартибда ўтди ва ҳуқуқ фаоли ошиғич қамоқхонага йўлланди.

Адвокатларнинг сўзларига кўра, қамоқхонада Норбой Холжигитовнинг қандли диабет касали зўрайган, бунинг натижасида унинг тишлари тушган ва оёқ бўғимларида қаттиқ оғриқ бошланган.

“Жиддий хаста бўлган одамнинг муддатидан олдин озод қилиниши олқишга сазовор, албатта, - дейди рўйхатга олинмаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари Елена Урлаева. – Бироқ расмийлар озодликка тинка-мадори мутлақо қуриган, ўз соғлиғини тиклаш учун яна узоқ вақт уриниши керак бўлган маҳбусларни чиқармоқдалар”.

Ҳуқуқ фаоли қамоқхонага тушган пайтдан бошлаб унинг сафдошлари Холжигитовни озод қилиш учун курашни давом эттирдилар. Масалан, биргина 2008 йилнинг ўзида расмийларга ҳуқуқ фаолига нисбатан марҳаматли бўлиш илтимоси билан 65 дан зиёд мактуб йўлланди.

Холжигитов озод бўлганидан кейин у билан учрашган Виждон тутқунлари ассоциацияси раҳбари Баҳодир Намозов ҳуқуқ фаоли чекинмоқчи эмаслигини ва жамият манфаати учун мамлакат ичида ўз фаолиятини давом эттиражагини айтади.

“Биз эса курашни давом эттирамиз, чунки қамоқхонада яна 33 маҳбус қолаяпти”, - дея қайд этади у.

Ўзбекистон қамоқхоналарида сиёсий маҳбуслар қолишда давом этаяпти. Мамлакатда мустақил адлия бўлмагани сабабли уларнинг ҳаммаси сохта айбловлар билан судланганлар, дея таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари. Жазо муддатини ўтаётганлар орасида 9 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ фаоли ва мухолифат партияси аъзоси Аъзам Фармонов, 10 йилга қамоқхонага жўнатилган журналист Солижон Абдураҳмонов ва шунча муддатга қамалган Ағзам Турғунов, 12,5 йилга кесилган журналист-ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид, спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ва бошқалар бор.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

 

Human rights
Frontline Updates
Support local journalists