Ўзбекистонлик фермерлалар экспорт бўйича киритилган чекловлар важидан зиёнга кириб кетдилар
Ўзбекистонлик фермерлалар экспорт бўйича киритилган чекловлар важидан зиёнга кириб кетдилар
Ўзбекистон давлат ЎзА ахборот агентлиги 31 июль куни мамлакатда озиқ-овқат бозорининг барқарор таъминоти ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ишларини ташкил этиш бўйича чора ва тадбирлар кўрилаётгани ҳақида хабар қилганди.
“Аҳолининг гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабларини тўлароқ қондириш мақсадида Ўзбекистондан [уларни] олиб чиқиб кетиш тақиқланади..., бу каби чоралар халқнинг турмуш фаравонилигини оширишга кўмак беради”, - дея хабар беради ахборот агентлиги.
Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат инқирозидан мавжуд хавфсирашлар ва кузги-қишки мавсум арафасида нарх-навонинг кўтарилиши эҳтимоли важидан бу чоралар кўрилган эди.
Расмийлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт қилинишини июнь ойи охирида норасмий равишда жорий этдилар. Ўшанда илиқ келган баҳордан кейин деҳқонлар мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларидан юқори ҳосил ола бошлагандилар.
Натижада маҳаллий бозорларда нархлар ўтган йилги нархлар даражасига тушиб қолди, ички бозор эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўлиб-тошиб кетди. Аммо қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқарига олиб чиқиб кетилишининг тақиқ этилиши деҳқонларнинг етиштирган мева ва сабзавотларини қўшни мамлакатларга олиб бориб сотиш имкониятидан маҳрум этди.
Ўзбекистон ичкарисидаги NBCA шарҳловчиларининг айтишларича, ҳукумат қўллаган чоралар қўшни мамлакатлар бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи деҳқонлар ва тадбиркорларга салбий таъсир кўрсатди.
“Энди бўлса арзимаган пулга кўнишимизга тўғри келаяпти, ҳолбуки, Қозоғистон бозорларида сабзавот, ўрик, шафтоли, узум ва торвузларни сотсак катта фойда кўрамиз дея умид қилиб юргандик”, - дейди ўзбекистонлик сабзавот етиштирувчиларидан бири.
Статистик маълумотларга кўра, мамлакат аграр соҳаси ҳар йили ўн миллион тоннага яқин сабзавот ва мева етиштиради. Ҳосилнинг учдан бир қисми Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади. Бу мамлакатлар ҳаридорлари ўртасида Ўзбекистон меваларига талаб жуда ҳам юқори.
Жанубий Қозоғистон вилояти Божхона назорати департаментининг божхона даромадлари бошқармасининг раҳбари Татьяна Якименко NBCA билан суҳбат давомида Қозоғистон ўзининг сабзавотлардаги эҳтиёжининг ўн фоизини Ўзбекистон импорти ҳисобига қоплаб келганини сўзлаб берди.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қозоғистон бозорларидаги савдо расталарида азалдан мустаҳкам ўрнашиб олиб икки мамлакат нарх-наволари ўртасидаги тафовут эвазига яхши фойда кўриб келганлар. Қозоғистон минтақа давлатлари орасида энг қиммат давлат саналади. Бу ердаги бозорларда нарх-наво қўшни мамлакатлардаги ўртача нархларга нисбатан бир неча баробарига юқорироқ.
Аммо ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси бу сафар анчайин ютқазиб қўйди.
Қозоғистоннинг собиқ пойтахти Олма-отада нашр этилувчи “Мир Евразии” (“Евроосиё Олами”) журналининг бош муҳаррири Эдуард Полетаевнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда экспорт савдосига чеклашларининг жорий этилиши биланоқ Қозоғистон бозорлари кўп ўйлаб ўтирмай, назарларини узоқ хориж мамлакатларининг экспортчиларига қаратдилар ва тез кунлар ичида Хитой, Эрон ва Покистон қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспортчилари бу мамлакатда етакчи ўринларни эгаллай бошладилар.
Бу жараён жадал суратлар билан ривожланиб бормоқда ва келгусида ушбу омил Ўзбекистон агро-бизнесига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Ўзбекистонлик тадбиркорлар мамлакатимиз бозорларидаги эгаллаб ўтирган ўринларини йўқотиб қўйишлари ҳеч гап эмас”, - дея тахмин қилади Полетаев.
Тошкенлик таҳлилчи Фарҳод Толиповнинг таъкидлашича, ҳукуматнинг “бозор муносабатларини маъмурий йўл билан” тартибга солишга уринишлари катта зиён келтиради ҳамда мева ва сабзавот етиштириш орқасидан тирикчилик қилаётган қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг ҳаётини янада мураккаблаштириб юборади.
Сиёсий муҳожирликка юз тутган сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев ҳам унинг фикрига қўшилади. Унинг ҳисоб-китобига кўра, киритилган чеклашлар оқибатида маҳаллий фермерлар мева ва сабзавотлар экспортидан олишга умидвор бўлган даромадларининг деярли ярмидан маҳрум бўлдилар.
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга чегаралар экспорт учун очиқ бўлган пайтда улар келгусида олмоқчи бўлган даромадларининг бир қисмини фермерликни ривожлантиришга, уруғлик сотиб олишга ва оилаларининг эҳтиёжи учун бошқа харажатларга сарфламоқчи бўлган эдилар. Аммо уларга энди жуда ҳам қийин бўлади”, - дейди сиёсатшунос.
(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).
служба возобновляет освещение событий в Узбекистане и Туркменистане.)